Ўзбекистон ТИВ Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. Вазирлик оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдори эканини қайд этди.
Пайшанба тонгида Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг кучи Наманган вилоятида сезилди ва 2−3 баллни ташкил этди.
Strikers, Maris ва Bonti шоколат батончикларини ишлаб чиқарувчиси ўзганинг савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиш моддаси бўйича жаримага тортилди.
Президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллаган «Миллий тикланиш» партияси, Тошкент халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирилишини айтган янги пойтахт ҳокими, таълимдаги янгиликлар, Сурхондарёдаги ёнғин, сунъий интеллект технологияларинин хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.
Қозоғистон Жиноят кодексидан мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳақорат қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаларни чиқариб ташлаш режалаштирилмоқда.
Китоб туманида 20 ёшли йигит ўзаро тортишув сабабли 25 ёшли йигитни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, тергов олиб борилмоқда.
1 июндан бошлаб Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.
«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.
Касби туманидаги XIV асрга тегишли «Намозгоҳ» масжиди нураб бораётгани, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаётгани танқид қилинганди. Маданий мерос агентлиги ўрганишлардан сўнг ёдгорлик 2023 йилги реставрация режасига киритилганини билдирди.
OpenAI ва Google DeepMind каби технологик компанияларнинг бир гуруҳ олимлари ва раҳбарлари ўз технологиялари хавфини пандемия ҳамда ядро урушига қиёсладилар ва инсониятнинг «йўқ бўлиб кетиш хавфи» ҳақида огоҳлантирдилар.
Когон туманида 21 ёшли йигит футбол ўйини пайтида маҳалладошини уриб ўлдирди. Воқеага ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.
Бектемир туманида Cobalt ҳайдовчиси тўхтаб турган «Жигули»га тўқнашиб, йўл четидаги 3 нафар пиёдани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири касалхонада вафот этди.
Тошкентда Cobalt билан тўқнашиб, унинг салонидаги 11 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган Lacetti ҳайдовчиси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ромитан туманида 58 ёшли эркак оилавий шифокорлик пунктида фоҳишахона ташкил қилгани, бу хизмати эвазига 90 минг сўм олгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Chery автомобилларининг расмий дистрибютори — Rodell Golden Fish ҳудудида Chery Tiggo 8 эгалари учун оилавий учрашув ташкил этди. Тадбир дастуридан мусобақалар, балиқ овлаш ва бошқалар ўрин олди.
2023/2024 ўқув йилидан мактабларда билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади: ўқитувчи ўқувчилар ўтилган мавзуларни амалиётда қўллаши, уларнинг танқидий фикрлаши ва материални таҳлил қилишини баҳолайди. Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўргатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг