Чилонзор метро бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг ўртасида автомобиллар ҳаракатига халақит қилиб, йўлдан ўтаётган қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит ва бу ҳолатни тасвирга олган таниши 3 суткага қамалди.
Ўзбекистонда ҳар йили манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади. Давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар йил охиригача барча шаҳар ва туманларда ўз боғларини яратади. Ҳар бир йирик саноат корхонаси эса «яшил белбоғ»лар ташкил этиши керак бўлади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2022 йилда ҳисобрақам очган норезидентлар сони геосиёсий вазиятлар туфайли 60 мингтадан ошганини маълум қилди. Улар мамлакат банкларидаги ҳисобларига 892 млн доллар эквивалентида маблағ қўйган.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда «Демак, мен ҳам қила оламан!» шиори остида ўтказилаётган Wonder Woman ва Kotex акцияси доирасида оммавий маърузалар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида фаол ёритилмоқда.
Ўзбекистонда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил этилди. Вазир Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz»га берган интервьюсида мамлакатдаги мураккаб экологик вазият ва президентнинг янги фармонида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.
Президент фармони билан 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.
Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Сенатда телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилишга қаратилган қонун маъқулланди.
Президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Шунингдек, соҳадаги қонунчиликка риоя этиш ва унинг ижроси назоратига масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди.
Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди. Луғат 6 жилддан иборат ва унга 5000 га яқин янги сўз (жами 80 мингдан ортиқ сўз) киритилган.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.
Сенат стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирувчи қонунни маъқуллади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даража иссиқ бўлади, бу июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан 2−4 даража юқори саналади.
Ҳукумат адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Мазкур ҳужжат 10 йилга адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан берилади. Гувоҳномани бериш учун тўлов ундирилмайди.
Ўзгидромет 5−8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди. Жойларда шамол тезлиги сониясига 15−20 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилди. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.
Ҳаж-2023 мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди. Олдинги йилда бу миқдор 62,9 млн сўм бўлганди. Зиёратчилар 4 июндан 19 июнгача Мадина шаҳрига юборилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг