Яккабоғда бир ойлик армияга одам топиш бўйича йиғилишни ёритмоқчи бўлган блогер Элмурод Одиловнинг ИИО ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. У йиғилиш ўтказилиши керак бўлган пилла қабул қилиш омборхонасида фермерлар ишига аралашганликда айбланиб 15 суткага қамалди.
Диний қўмита Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланишини маълум қилди. 19 июнга қадар республиканинг 10 та ҳудудий аэпопортидан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади.
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган Isuzu юк автомобили 4 та машинага урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши вафот этди, 3 киши шифохонага олиб кетилди.
«Ёшлар» телеканали бошловчиси Нозима Маҳмудова 31 ёшида вафот этди. Бунга журналистда ўтказилган юрак операцияси сабаб бўлгани айтилди.
Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.
Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўмилишга бориб, чўкиб кетган ва улардан бирининг жасади топилганди. Бош прокуратура қолган 2 боланинг ҳам мурдаси топилганини маълум қилди.
18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дунёнинг еттинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлубиятга учратиб, Чемпионлар турининг учинчи босқичи — ChessKid кубоги ғолибига айланди. Бунинг учун унга 30 минг доллар пул мукофоти берилади.
Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорлигига жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилган. Уларда ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилган. Ёдгорликлар орасида энг катта зарар ўрта асрларга оид Тепа-9 объектига етган.
Печда пиширилган гулкарамли салат, «Яшил маъбуда», «Атсесили», корейсча бодринг ва бошқалар — Zira.uz осон тайёрланадиган салатлар рўйхатини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев Чилонзор саноат зонасига ташриф буюрар экан, ҳудудни «индустрия хаби»га айлантириш вазифасини қўйди. Янги автобуслардан бирига чиқди, шунингдек, «3-Катта Чилонзор» маҳалласида бўлиб, реконструкция қилинган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида сайр қилди.
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Фуқарони ҳоким қилиб қўйиш учун $80 минг сўраган сохта Президент администрацияси ходими, Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Нукус иши бўйича суд тафсилотлари, массштаби кенгайган Xalq nazorati платформаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Экологик тоза технологияларга киритиладиган инвестициялар 2023 йилда 1,7 трлн долларгача ошади ва биринчи марта анъанавий энергияга йўналтириладиган инвестицияларни ортда қолдиради. Жумладан, қуёш генерациясига 380 млрд доллар йўналтирилиши кутилмоқда.
Франкфурт-Майн (Германия) суди Алишер Усмоновга тегишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди.
Россия қамоқхонасидан Украинадаги урушга «сафарбар қилинган» 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Онасининг айтишича, у қўлига ҳеч қачон қурол олмаган. «„Мен хизмат қилмайман, одам ўлдирмайман, онажоним, мен бормайман, десам ҳам мажбурлашди“, — деди», — дея ўғли билан сўнгги суҳбатни ёдга олди у.
Зомин қўриқхонаси ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган учта бўри боласини топишди. Аввалроқ Табиат ресурслари вазирлиги Зарафшон қўриқхонасида иккита буғу боласи дунёга келганини хабар қилган эди.
Украинанинг Днепр шаҳридаги тиббиёт муассасасига Россия ракетаси келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.
Блогер Дониёр Қаюмов Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилиб, суд унга 6 млн сўм жарима белгилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг