Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Россия оммавий ахборот воситалари Каменск-Шахтинскдаги мигрантлар учун мўлжалланган чодирли лагерда 33 ёшли ўзбекистонликнинг вафот этгани ҳақида маълум қилди. Унга бир томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ташқи ишлар вазирлиги ўлимни тасдиқлади, аммо фуқаронинг лагерда яшаганини рад этди.
«Қониқарсиз» ҳамда «ўрта» деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилади. Бунда уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади. «Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз», — дея таъкидлади президент.
Яна бир араб давлатининг Исроил билан муносабатларни яхшилаши, коронавируснинг одам миясига салбий таъсири, Дональд Трампнинг ҳокимиятни топшириш тўғрисидаги фикри ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Словакия, Литва ва Германия Александр Лукашенконинг инаугурациясини тан олмасликларини эълон қилган биринчи Европа давлатлари бўлди. Инаугурация якунлангач, Минскда ва бир қатор шаҳарларда дарҳол норозилик намойишлари бошланди.
Пандемия сабабли ҳорижликлар ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахслар учун мамлакатда қолиш муддати 15 декабргача узайтирилди. Ўзбекистон элчихонаси РФда ноқонуний яшаб келаётган фуқароларни мамлакатда бўлиб туришларини қонунийлаштиришга ва ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришга чақирди.
Депутат Дониёр Ғаниев Ички ишлар вазирлиги эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилган тақдирда автомобилларни вақтинча ушлаб туришга рухсат бериш таклифи илгари сурилган қонун лойиҳасини тақдим этганини маълум қилди. Парламент аъзоси ИИВ бу орқали карантин пайтида автомобилларни жарима майдончаларига жойлаштириш ноқонуний эканлигини тан олганини тахмин қилди. ЙҲХББ маълумотларига кўра, карантин қоидалари бузилгани учун энг камида 155,8 мингта автомобиль жарима майдончаларига жойлаштирилган.
Президент «Таълим тўғрисида"ги қонунга имзо чекди. Мазкур қонун билан 1997 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида"ги ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлар ўз кучини йўқотди.
Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида парранда гриппи тарқалаётгани расман тасдиқланди. Инфекция умумий сув ҳавзалари орқали тарқалган бўлиб, фабрикаларда ва шахсий томорқаларда ҳаммаси бўлиб 54 минг парранда нобуд бўлган.
Мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини пулли рўйхатга олишдан, ҳисоб-китобларга кўра, 135,5 млрд сўм тўпланди. Жами бўлиб 47 миллиондан зиёд код рўйхатга олинган. АКТ вазирлиги мобиль қурилмаларнинг расмий импорти ҳажми бир неча баробарга ўсганини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Азизов 45 ёшида коронавирусдан вафот этди.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2,5 млндан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан 93% енгил автомобиллар. Энг кўп автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.
Тошкент метросининг 17 та бекатида биттадан чиқиш вестибюллари «ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли» вақтинча ёпилади. Бу қанча вақтгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро протоколга қўшилди. Мамлакатда ушбу жазони қўллаш 2003 йилдан бери тўхтатиб қўйилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 590 та янги коронавирус ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Умумий кўрсаткич 53,4 мингдан ошди.
Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилди. 15 та автобусдан иборат илк карвон Самара вилоятига йўлга чиқди.
ИТСВ ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўқимачилик саноати технологик ускуналари ва бутловчи қисмлари, шунингдек, юк автомобиллари, қуюлтирилган сут ва бошқалар учун божхона тўловлари ставкаларини камайтириш масаласини муҳокама қилди.
Александр Лукашенконинг эълон қилинмаган инаугурацияси, 2020 йилнинг энг обрўли шахслари (Time), «Яндекс»нинг йирик хариди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлади. Ўзбекистон президенти Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди. Шавкат Мирзиёев минтақадаги муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, мамлакат Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади. Бу борадаги тажриба Андижоннинг учта туманида амалга оширилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг