Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтган деб топилди, дея маъулм қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлган.
Ўзбекистон вилоятлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда иштирок этди.
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9 679 нафар шахслар овоз бериши мумкин, дея маълум қилди ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаев. Унинг билдиришича, соат 11:00 га қадар қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган.
Ўзбекистон ва хориждаги референдум участкаларида соат 11:00 га кўра 6,82 миллион нафардан ортиқ фуқаро овоз берди.
«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги референдум участкаларида бир қатор қоида бузилиши ҳолатларини қайд этди. Энг кўп кузатилган ҳолат — оила аъзолари учун овоз беришдир. Шунингдек, журналистлар кузатувчиларнинг суст эканлигига ҳам эътибор қаратган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.
Тошкент вақти билан эрталаб соат 4:00 да Ўзбекистоннинг Япония ва Жанубий Кореядаги ваколатхоналарида Конституциянинг янги таҳрирдаги референдумини ўтказиш бўйича дастлабки референдум участкалари очилди. Охирги участка 1 май, Тошкент вақти билан 05:00 да АҚШда ёпилади.
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг айтишича, Ўзбекистонга сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа давлатлардан келади, 20 фоизи мамлакатда ҳосил бўлади. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди. Вазирлик сувдан оқилона фойдаланиш зарурлигини айтди.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников сўнгги етти йил ичида Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган меҳнат муҳожирлари сони тўрт баравар ошганини айтди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу маълумотларни рад этиб, аксинча, уларнинг сони камайганига ишора қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ички туризм бўйича сўров ўтказди. Респондентларнинг ярмидан кўпи оилалари билан саёҳат қилишни афзал кўришларини айтди. Асосий муаммолар қаторида йўллар сифати, нархлар, сув, интернет ва санитария пунктлари саналди.
Ўзбекистонда 2023 йил бошидан бери 37 нафар беморда қизамиқ тасдиқланган, касалликка қарши зарур чоралар кўрилмоқда, эпидемик вазият барқарор, деб хабар бермоқда СЭС. Аввалроқ ЖССТ касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирганди.
Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.
Сьерра-Леоне Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 143-давлат бўлди.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрига Илҳом Қиличханов ҳоким этиб тасдиқланди. Аввалроқ собиқ ҳоким Музаффар Солиев вазифасидан озод этилгани, вазир лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Уйда тайёрланган корейсча ким-паб роллари, рамён, вок лапшаси, Том Ям шўрваси ва бошқалар — Zira.uz турли Осиё мамлакатлари ошхонасига мансуб мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.
Бухоро шаҳридаги автоустахонада 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони портлади. Оқибатда 90−95 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган 2 беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Булунғур туманида иккита мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари стадионда муштлашди. Видеода икки гуруҳ қизларнинг муштлашуви акс этган, шунингдек йигитларнинг кулгани ва луқма ташлаганлари эшитилган. Туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
26 апрель куни Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Истанбулга учаётган самолёти бортида ўғил бола дунёга келди. Стюардессалар «Газета.uz»га туғруқ қандай рўй берганини сўзлаб беришди. «Самолётда битта катта оиладек эдик — 246 қариндош ва ҳамма кутарди: кимдир набирасини, кимдир жиянини, укасини».
Тошкентни $250 млрдга сотишга эълон берган мактаб ўқувчиси, референдумда олдинроқ овоз берган 611 минг фуқаро, «Менинг йўлим» лойиҳаси таклифларига овоз бериш бошлангани, ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинган Юнусободдаги маҳалла номи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини кафолатлаш, таълим орқали жаҳолатга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг