Хонанда Каниза Аҳмедова «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан бир ойга маҳрум қилинди. Унинг айтишича, танқидларга сабаб бўлган видеода қўшиқчи «иштонсиз» бўлмаган, балки одамнинг тери рангидаги шим кийган. У «Ўзбекконцерт»ни танқид қилиб, маданият вазирининг «саройига» ташриф буюришини айтган.
Туркия ҳукумати зилзилалар оқибатида биноларнинг қулашига алоқадор пудратчилар, иш бошқарувчилар ва бошқалардан иборат 612 нафар кишига нисбатан тергов бошлади. Вайрон бўлган биноларнинг кўпчилиги сифатсиз материаллар ва усуллардан фойдаланган ҳолда қурилгани айтилмоқда.
Тармоқларда 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар ОТМга имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим вазирлиги бундай тартиб йўқлигини, иш тажрибаси бор аёллар ҳам имтиҳон топшириши ва уларга 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги квота ажратилишини билдирди.
24 февралдан Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Рахмонов зиммасига юклатилди. Бунга ҳокимнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов 28 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлди.
Охирги вақтларда бола ўғирлаш билан боғлиқ хабарлар кўпайгани муносабати билан Тошкент шаҳри ИИББ брифинг ўтказди. Унга кўра, пойтахтда сўнгги 5 йилда бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган. 2022 йилда 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган, аммо уларнинг бари топилган.
Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси газ баллонининг ёрилиб кетиши туфайли портлади. Оқибатда МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Актобе вилоятида техник носозликлар сабабли йўлда қолиб кетган 93 киши эвакуация қилинди. Уларнинг 50 дан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ўзбекистон туманида бир неча киши фуқарога CEFR C1 инглиз тили сертификатини 1,5 минг долларга олиб беришни таклиф қилгани айтилмоқда. Улар пулнинг минг долларини олган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
1 мартдан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади. Шунингдек, хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалашади.
Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган 24 ёшли наманганлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Пишлоқ ва кўкатли, кефирдан тайёрланган қуймоқлар, Венгрияча гўштли қуймоқ, начинкали, шоколадли қуймоқлар, cметанали крем сурилган қуймоқли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва осон тайёрланадиган қуймоқлар рўйхатини тақдим этади.
Тўрткўл туманида 8 та уй ва 2,5 гектар экин майдонини сув босди. Бунинг оқибатида уй деворлари қулаб тушган. Ҳодисага сув сатҳи кўтарилгач, канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон олиб, чиқиб кетгани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Улар 2 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.
Қарши шаҳридаги газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 портлаб кетди. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган.
Шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Машҳур PUBG стримери Aslamboi Magic City`да мухлислари билан учрашувда қўлга олинди. Шундан сўнг ўнлаб ўсмирлар унинг озод этилишини талаб қилиб, юришга чиқишди. Стримерга «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик» учун баённома тузилди.
Қашқадарёга борган президент: унинг курсантлар билан қилган тушлиги, сўз эркинлиги ҳақидаги гаплари, Жиззахда бўлган зилзила, йўлкира ҳақи ошиши, 83 ёшли эркакнинг оёғини поезд босиб кетгани, даромад солиғи тўламайдиган пахта-ғалла экувчи фермерлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди. «Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидай прокурор, СНБ (МХХ) текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими?» — дея сўради у.
Ўзбекистон президенти Қаршидаги ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушликда Россия ва АҚШ президентлари нутқларини тилга олди. «Ҳар бир давлат ўз суверенитети, ўз халқи манфаатлари ҳақида ўйлаши учун кучли мудофаа бўлиши керак. Шунда давлат ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилади», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг