Январь ойида Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг паст ойлик инфляция қайд этилди — 0,82%. Сут ва тухум нархи ошиши секинлашди, шакар ва сариёғ кетма-кет тўртинчи ой арзонлади. Пиёз нархи эса ой давомида кескин ошган — 44,7% га.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Словакиянинг янги элчиси Виктор Борецкийни қабул қилди. Аввалги элчи ўз миссиясини декабрь ойида якунлаганди.
2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд.
The Bank of New York Mellon`да «Агробанк»нинг ҳисобварағи очилди. АҚШ банки билан ўрнатилган муносабат жаҳон молия бозорида банкнинг мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилди ёки узайтирилди.
Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.
Ўтган йили Чилонзор ва Яккасаройда рўй берган шов шувли ҳолатларга қарамасдан Мирзо Улуғбек туманидаги яна ўнлаб дарахтлар илдизи шикастлантирилди. Айбдорлар жаримага тортилди.
Президент қарори билан ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.
Рустам Юсуповга Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бунгача у ўз аризасига кўра ишдан бўшаган собиқ раҳбар Анвар Умаровнинг биринчи ўринбосари эди.
1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Бунга қўшни мамлакат ҳудудида темир йўлдаги техник ишлар ўз вақтида битмагани сабаб бўлди.
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига учиб кетди. Ундан сўнг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади.
Ўзбекистондан 2022 йилда 8,8 минг киши доимий яшаш мақсадида хорижга кўчиб кетган. Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. 2022 йилда мамлакатни тарк этганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонга борган.
Тижорат банклари 1 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 325 сўм.
Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди. Оқибатда бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
2022 йил давомида республика бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, улар талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм зарар етказилган.
Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичлари тақдим этилди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. Никоҳдан ажрашишлар сони эса 48,7 мингтани ташкил этиб, охирги 5 йилда кўпайган.
Қўшработ туманида бир оиланинг 5 аъзоси ботулизмга чалиниб, уларнинг 2 нафари вафот этганди. Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламасидан заҳарланган.
Қорақалпоғистондаги воқеалар иши бўйича 22 айбланувчи устидан суд жараёни якунлангач, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишга чақирди.
Чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми, шартли озод этилган судланувчиларнинг сўзлари, Коррупцияни қабул қилиш индексида юқорилаган Ўзбекистон, вазирларга тайинланган янги ўринбосарлар, автобусларга юрган йўли, хизматига қараб пул ажратилиши, февраль об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг