Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида «етакчилик қилиш»да айбланган Азамат Нуратдинов 31 январь куни суд залидан озод қилинди. Нуратдинов журналистларга ўзини сотқин деб ҳисобламаслигини, энди «охирги нафасигача» Тажимуратовга ўхшаган «ифлос»га қарши курашишини маълум қилди (видео).
Қорақалпоғистон воқеалари иши юзасидан айбли деб топилган ва шартли равишда озод қилинган Лолагул Каллиханова ўзининг энг катта хатоси, «Эхо-камера»га қандай тушиб қолгани ва чиқиб кета олмагани, қолаверса, суд фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2022 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади. Бу 2021 йилги кўрсаткичга (140-ўрин) қараганда 14 поғона юқори.
Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.
Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирига Дурдона Рахимова, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаиловлар ўринбосар этиб тайинланди.
Президент транспорт корхоналари кунлик тушум «плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланганини танқид қилди. Шу сабабли эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилиши қайд этилди.
Президент фармони билан сув хўжалиги, табиат ресурслари ҳамда тоғ-кон ва геология вазирларига ўринбосарлар тайинланди.
Зангиота туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган фуқарони поезд уриб кетди. Оқибатда 59 ёшли киши вафот этди. Аниқланишича, фуқаро 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Қўшработ туманида 5 киши овқатдан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Санэпидқўмита фуқароларни огоҳликка чақирди.
Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.
Сешанба куни Нукус тумани «Оқтерак» маҳалласидаги икки қаватли уйдаги хонадонда газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 киши жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғирлиги ва тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.
Президент Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосарлари, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиқларини тайинлади.
2022 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 11,9 млрд доллар сотган. Банклардан эса 8,9 млрд доллар сотиб олган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Йил давомида сўм АҚШ долларига нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди.
Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.
Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб, Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев ва Мажит Каримов эса вазирлик ҳузуридаги агентликларга директор бўлди.
Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.
Январнинг охирги кунларидаги совуқ февраль бошида ҳам сақланиб туради. Бу ойда ёғингарчилик кўп бўлади, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Февраль охиригача ҳарорат кечалари +2…−5 даражагача, кундузи +2…+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этиб, хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски маълумотлар эканини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг