Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 7,3 гектар суғориладиган ерда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилганликда гумонланмоқда. Бунинг ортидан у нобудгарчиликка йўл қўйиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2022 йилда 34 та давлатдан енгил автомобил импорт қилди. Статистика агентлигига кўра, энг кўп машина Хитойдан (11 159 дона) олиб келинган. Кейинги ўринларда Корея, Қозоғистон ва Россия қайд этилган.
Президент фармони билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди. У махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилайди, дастурларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Тижорат банклари 3 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 225 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда. Ўтган йилда инфекцияга текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган.
Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент шаҳри харобаларидан ноёб танга, Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди. Реставраторлар буюмларни таъмирламоқда.
Швецияда банкротга учраган компаниялар сони рекорд даражага етгани, АҚШ Адлия вазирлигининг президент Жо Байден уйида режали тинтув ўтказгани, ширин ичимликларнинг эркакларда калликни келтириб чиқаришга алоқадорлиги аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида
Жасади топилган 12 ёшли қиз воқеасига жамоатчиликнинг муносабати, ерости газ сақлаш иншооти қайта ишга тушишини айтган президент, Ўзбекистоннинг демократия рейтингидаги ўрни, сақоқушни ўлдирган шахс ушлангани, ўзбекистонликка қарши санкция қиритган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди. У бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўраб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтди.
Каллиханованинг шартли ҳукмини зал олқишлади, Тажимуратов унинг елкасига қоқиб қўйди. Тажимуратов ҳукми охирги бўлиб эълон қилинди. У ҳукмни тинглаётганда ҳайрон эмаслигини кўрсатиб, бошини қимирлатди ва бир неча марта муштини кўтарди. Ҳукм қандай чиқарилгани — «Газета.uz» репортажида.
2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон EIU «Демократия индекси»да бир поғона кўтарилиб, 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Мамлакатда демократияга берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади ва бу кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ.
Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳоким ёрдамчиси билан маҳалладаги ишсизлик даражасини муҳокама қилди. Маҳалла аҳолисини иш билан таъминлаш бўйича маълумотлар айтилди, бироқ ишсизлар бўйича келтирилган рақамлар банд аҳоли сонига тўғри келмаяпти.
Муиба Эргашева TBC Bank «Орзудаги квартира» акциясида иштирок этиб, Тошкентда уч хонали квартира ютиб олди. Ушбу ютуқ ҳақида TBC Bank ва ғолибнинг ўзи айтиб берди.
Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қиз мурдаси жинсий зўрлаш белгилари билан топилгани одамларни жунбишга келтирди. Жамоатчилик бундай жиноятлар учун жазо кучайтирилиши лозим, деган фикрда. Айни вақтда, фаоллар «боланинг хавфсизлигини ота-онанинг бўйнига юклашни масъулиятсизлик» деб баҳоламоқда.
1 февраль куни Англиядаги мактабларнинг ярмидан кўпида давомат пасайиб кетди ёки ўқитувчиларнинг иш ташлаши давомида ёпилди. 200 мингдан ортиқ таълим ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш ва маошларни оширишни талаб қилиб, кўчаларга чиқди.
«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган яна бир инсоннинг шахсига аниқлик киритди. У Нурзада Утамбетова бўлиб, узоқ йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг Қорақалпоғистондаги филиалида фаолият юритган ва нафақага чиққан бўлган.
Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги даъволари текширилиши кераклигини билдирди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, «ҳуқуқ-тартибот органлари асоссиз ўқотар қуролдан фойдалангани учун» ҳануз ҳеч ким жазоланмаганини эслатиб ўтди.
Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг