Шавкат Мирзиёев «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» номли замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди. Президент дарсликларда миллий ғоя, аждодлар мероси ҳам бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Ҳукумат қарори билан таълим муассасалари учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш, уларни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш, шунингдек, матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланиш тақиқланмоқда.
Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ҳиндистонда Ўзбекистондаги болалар ўлимига алоқадор «Док-1 Макс» дори воситасини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши иш очилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот бериш сўралди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан кетди.
Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги дарсликлар 1 январдан 14 та ҳудудда тажриба асосида ўқитилади. «Кейинги босқичда 5−11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди президент.
Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида ноқонуний фаолият олиб бораётган газ қуйиш шохобчаларини аниқлади. Улардан бири кўча ёритиш чироқларини ўчирган ҳолда, бошқа бири эса газ ҳисоблагич параметрларини ўзгартирган ҳолда иш олиб борган.
Қарши туманида Lacetti уриб кетиши оқибатида вояга етмаган пиёда вафот этган. Автомомобиль видео камерасидаги тасвир кўриб чиқилгандан сўнг ҳайдовчи айбсиз деб топилган.
Қашқадарёда яна бир бола «Док-1 Макс» сабаб вафот этди. 1 ёшли болага сироп 5 кун давомида уйида ичириб турилган.
31 декабрь куни Тошкент метрополитени одатдагидан бир соат кўпроқ ишлайди. 1−2−3 январь кунлари соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Тошкент шаҳрида 11 ёшли бола поезд вагони устига чиққач, уни 27 минг вольтли ток урди. Оқибатда танасининг 80 фоизи куйди. Ҳозирда унинг аҳволи стабиль оғир деб баҳоланмоқда.
Тижорат банклари 29 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 120 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 250 сўм.
«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — Янги йил байрами куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Қолаверса, 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу лицензия учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари миқдорида белгиланмоқда.
Ахборот кодекси лойиҳаси, байрам кунларида «свет» ва газдан қарзи борлар тармоқдан узилмаслиги, Бахтиёр она ҳайкали очилганига 17 йил тўлгани, «Олмалиқ КМК»га 12 млн доллар грант ажратган Корея, 21 ёшдан кичикларга тамаки ва алкогол сотиш тақиқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҚҚСнинг 12 фоизга тушиши ортидан нархларнинг пасайишини «эҳтимолдан йироқ» деб атади. Унинг фикрича, компаниялар «солиқ ставкаси пасайишидан оладиган фойдани харидорларга бериши даргумон». Унинг айтишича, рақобатбардош бозорлардагина нархлар тушиши мумкин.
ИТСВда бўлиб ўтган йиғилиш якунига кўра, масъул раҳбарларга Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.
Ўзбекистонда яна бир рақамли банк пайдо бўлди. МБ Smart Bank банкига лицензия берди.
Фарғона НҚИЗ Airbus ва Boeing самолётлари учун ишлатиш мумкин бўлган авиакеросин турини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг