ССВнинг янги раҳбари Амрилло Иноятов дорихоналарга йўллаган хатида Quramax 2022 йилда импорт қилган барча дориларнинг сотилишини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди. «Док-1 Макс» ва «Амбронол» препаратларининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси ҳам киритилган.
Air Astana авикомпаниясининг Тошкент — Олмаота рейси самолёти турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши оқибатида жабрланганлар орасида 3 нафар ўзбекистонлик фуқаролар борлиги маълум қилинди. Бош консулхона ходимлари улар билан учрашиб, фуқароларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Самарқандда Янги йил байрами кечаси Mercedes-Benz машинасида хавфли манёврлар билан дрифтлар бажарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У тартибга чақиришга уринган ходимларнинг талабларига ҳам бўйсунмаган.
Энергетика вазирлиги Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди. «Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали мамлакат ҳудудига киришга уринаётган ўзбекистонликларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишларидан огоҳлантирди.
ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг мактаб таълимидан физика, кимё фанларини чиқариб ташлаш ҳақидаги гаплари муҳокамаларга сабаб бўлди. У ўзига қарши билдирилган фикр-мулоҳазаларга изоҳ берди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова эса бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.
1 январь куни тонгда Косонсой туманида хонадонлардан бири ёниб кетиши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди. Терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ангор туманида Labo каналга тушиб кетиши оқибатида 33 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машинада каналга тушиб кетган.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутувчи Tax Free хизмати шохобчалари иш бошлади.
«Бухоро-Тошкент» рейсининг Afrosiyob поездининг тўхтаб қолишига байрам кунлари темир йўл яқинида учирилган «осмон фонуси» сабаб бўлгани аниқланди. У электровоз коллекторига урилиб, қисқа туташув ва контакт симининг узилишига олиб келган.
Тошкентда метро бекатлари яқинида жойлашган 31 та олий ўқув юртида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Ушбу қарор метродаги тирбандликни камайтириш мақсадида қабул қилинди. ОТМлар рўйхати.
Ҳиндистон дори воситаси Ўзбекистонда камида 19 боланинг ҳаётига зомин бўлган Marion Biotech компаниясининг гувоҳномасини тўхтатиб қўйди. Фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига «Док-1 Макс» таркибидаги этиленгликоль миқдори меъёрдан 300 баравар юқори эканлигини маълум қилди.
Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида етти нафар йўловчи жабрланди.
2 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақасидан антициклон кириб келади. 3 январь куни эса қарийб бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда. 4 январда антициклон чекинишни бошлайди. Ҳафта охирига бориб илийди.
2023 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 2155 чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари ўғил болалардир. Энг кўп гўдак Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.
1 январь куни «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob поезди Тошкент вилояти ҳудудида икки соатга тўхтаб қолди. Йўловчилар учун бошқа таркиб жўнатилди. Йўловчиларга чипта пуллари қайтариб берилади.
РШТЁИМ Фарғона вилоят филиалида қувасойлик 3 ёшли бемор бола «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётгани маълум қилинди. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида.
2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Швейцариядаги хусусий инвестиция компанияси Ўзбекистоннинг Humo Air авикомпаниясини сотиб олди. Келишув миқдори 2,4 млн долларга яқинроқни ташкил этди.
30 декабрда лавозимга тайинланган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борди ва шундай деди: «Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди». Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини шундай бошлаганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг