Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган ютуқлар учун юртдошларга миннатдорчилик билдириб, 2023 йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Тошкентда шамоллашга қарши сироп истеъмол қилиш билан боғлиқ яна бир ўлим ҳолати қайд этилди. Жиззах вилоятидан бўлган бола буйрак етишмовчилиги белгилари билан пойтахт шифохонасига ётқизилган. Айнан қайси дори экани айтилмади.
Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Касаба уюшмалари федерацияси «Газета.uz»нинг ташкилотга давлат бюджетидан маблағлар ажратилаётгани қанчалик қонуний экани тўғрисидаги материалига жавоб қайтарди. Таъкидланишича, давлат субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалардан ташқари, унинг фаолиятига бошқа шаклларда ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $26,2 млрдни (ЯИМга нисбатан 34,1%) ташкил этмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи — $23,1 млрд бўлиб, асосий кредитор ташкилотлар ОТБ ($5,4 млрд), ЖБ ($4,4 млрд) ва ИТБ (0,9 млрд) ҳисобланади.
Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти қалин туман тушиши сабабли чекланди. Парвозлар ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.
Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситалари, жумладан, йўталга қарши «Амбронол» сиропи савдоси вақтинча тўхтатилди.
Президент қарори билан Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш белгиланди. Институтга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичида «ақлли тартибга солиш» лойиҳасини жорий қилиш юклатилади.
Янги йил байрами кунлари республикадаги барча тиббиёт муассасалари ходимлари навбатчилик асосида туну кун ишлайди. «Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган», — дейилади ССВ хабарида.
Тижорат банклари 30 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 140 — 11 240 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.
Миробод туманидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса сабаб бир киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг