Тошкент ҳокимлиги аҳолини давлат экспертизасидан ўтмаган янги уйлардан квартира сотиб олишдан огоҳлантирди. Пойтахт маъмурияти шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган DahO мажмуасидаги квартиралар давлат экспертизасидан ўтказмасдан сотувга қўйилганини маълум қилди.
2023 йилдан бошлаб тадбиркорлар учун ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши натижасида улар ихтиёрида қўшимча 13 трлн сўм айланма маблағ қолиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади.
Молия вазири Тимур Ишметов қуйи палатанинг навбатдаги йиғилишида келгуси йилда бюджет даромадлари 311 трлн сўм миқдорида, харажатлар эса 344 трлн сўм миқдорида режалаштирилганини маълум қилди. Консолидациялашган бюджет миқдори 32,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3% тақчиллик билан шакллантирилди.
2021−2022 йиллар давомида лифтларда 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган. Ҳозирда мавжуд лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.
Бангкокда (Таиланд) ўтказилган кикбоксинг бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 24 та — 10 олтин, 9 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритди.
Тошкентнинг Сергели вокзалидан Каспий денгизи орқали Ўрта коридор бўйлаб биринчи контейнер блок поезди жўнатилди. У Болгариянинг Бургас портига мис концентратларини олиб кетди.
2022 йилги давлат бюджетига боғчалар учун субсидиялар, иссиқлик таъминоти тарифлари учун компенсациялар ва бошқа мақсадлар учун қўшимча маблағлар ажратиш ҳисобига харажатларни оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21−22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Абдушукур Хамзаев Экологик партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси бўлди. Бунга қадар у партия раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали Андижон шаҳар бўлими мансабдорлари 839 млн сўмлик, «Шароф Рашидов тумангаз» корхонаси мансабдолари эса 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи жами 1000 га яқин бошқарув органлари фаолияти ўрганилган. Унда 250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан 20 млрд сўм маблағларни талон-торож қилингани аниқланган.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигида барча йўналишлар — сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш бўйича минтақанинг Россияга билвосита қарамлигини юмшатишга қаратилган бўлади, дея таъкидлади Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш режалаштирилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниевнинг қайд этишида, одамлар чел эл электромобиллари ёки маиший техникаларини сотиб олиш учун истеъмол кредити олишолмагани сабаб, уларни фақатгина муддатли тўловга олишмоқда.
Чоршанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келадиган совуқ антициклон ўзи билан Ўзбекистонга ёмғир ва қорни олиб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−5 даражага, кундузи +5 даражагача тушиб кетади. Кечаси ва эрталаблари туман тушиши, йўлларда яхмалаклар ҳосил бўлиши кутилмоқда.
«Можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади». Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов элчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
«Ўзсувтаъминот» компанияси Сергели тумани Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб, 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тартиби белгиланди. Бунинг учун асослар етарли деб топилса, ИИО ходимлари жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига илтимоснома юборади.
Сурхондарё ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Уларда ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.
Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган муросасиз ва ҳаяжонли вазиятларга бор бўлган финал баҳсида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида аргентиналикларнинг қўли баланд келди ва ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпиони бўлишди.
Тижорат банклари 19 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 210 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг