Президент топшириғидан сўнг Тошкентга 20 та MAN ва 100 та Isuzu автобуслари келтирилиб, ҳайдовчилар қабули ҳақида эълон берилди. ИИВ автопаркидан яна 30 та Isuzu топширилди. Бироқ Isuzu`лар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани сабабли 2018 йилдан уларни сотиб олиш тақиқланганди.
Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли рекорд даражада ошгани сабабли йирик саноат корхоналари учун чекловлар жорий этилмоқда. Электр тақчиллиги Россиядан импорт қилиш ҳисобига қопланяпти.
Электр ва табиий газ бўйича ўғриликлар ҳақида гапирган президент, 15% даражасида қолган асосий ставка, автобус ҳайдовчиларнинг ойлиги 2 баробарга ошиши, яна ортаётган ковид статистикаси, вилоятларга қўшимча поезд қатновлари, юк машиналаридан тўй кортежи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент фармонига кўра, январь ойидан бошлаб фуқароларнинг пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмдан юқори бўлса, уларга амалдагига нисбатан қарийб 390 минг сўм кўпроқ пул тўланади. Пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилади.
ASUS эгаси хоҳлаган кетма-кетликда — ноутбукдан планшетга, планшетдан моноблокка, моноблокдан электрон китобга ва яна олдинги ҳолатига айлана оладиган Zenbook 17 Fold OLED ҳақида гапириб берди.
Президент Ўзбекистонда энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши кераклигини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклигини қатъий кўрсатиб ўтди.
Ўзбекистонда ОАВ, сайтлар ва блогерларга «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилиш»ни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Ушбу ибора соҳадаги 8 та қонунни бирлаштириш таклиф этилаётган Ахборот кодекси лойиҳасидан ўрин олган.
Президент сўнгги йилларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовга ва электр энергия соҳасидаги корхона раҳбарларига ҳайфсан берди. Шунингдек, ўз вазифасини бажара олмаган туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари танқид қилинди.
Президент видеоселектор йиғилишида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётганини танқид қилди. Хусусан, Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир сотиб юборилган.
Марказий банк ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқори қолаётганини қайд этди. Шунингдек, логистика ва ташиш нархларининг қимматлашуви товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ялпи таклифдаги айрим узилишлар инфляцияни ошириши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.
«Ўзбекистон 24» телеканалида прокуратура ходими ҳужжатларсиз машина бошқариб келгани ҳақида лавҳа берилди. БП ҳайдовчи тизимда хизмат қилмаcлиги ва гувоҳнома қалбаки эканини аниқлади. Маълумот узатган Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизматини бир ёқлама ва нохолис ахборот тақдим қилганликда айбламоқда.
Asialuxe Travel компанияси байрамни экзотик Шарм-эль-Шейх ва Анталия курортларида, эртаклардагидек қорли Лапландия ва ҳайратланарли Мальдив оролларида кутиб олишни таклиф этади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.
АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 млндан ошганини маълум қилди. Улардан 29,5 млн нафари мобил интернет орқали тармоққа уланади. Вазир, шунингдек, халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/с га етганини қайд этди.
Бухоро вилоятидан ўтган М-37 халқаро автомагистралида ЙҲХБ ходимлари юк машиналаридан иборат тўй кортежини тўхтатди. Машиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.
ИТИМ таҳлилларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистонда 160 мингга яқин автоулов сотилиб, ойлик ўсиш 41%ни ташкил этди. Ҳудудлар кесими бўйича юқори фаоллик Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кузатилди. Шунингдек, маҳаллий автомашиналар 58%га, хорижий автомобиллар сотуви эса 69%га ўсди.
Чилонзор тумани Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 26 декабрдан 8 январгача Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча 14 та «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади.
Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб, 134 нафарни ташкил этди. Кунлик касалланганларнинг энг кўпи доимгидек Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг