Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:58

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда

16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:21

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади
18 декабрь 2022, 10:56

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди
18 декабрь 2022, 10:19

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди

Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда
18 декабрь 2022, 10:07

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда
17 декабрь 2022, 17:55

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак бўлган 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги лойиҳани кўриб чиқмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмади.

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди
17 декабрь 2022, 16:56

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди

ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди
17 декабрь 2022, 16:45

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради
17 декабрь 2022, 15:58

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради

ЖБ стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги паст ставкали кредитлар тақдим этишни маъқуллади. Ушбу маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
17 декабрь 2022, 15:15

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади
17 декабрь 2022, 14:39

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади

Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Байрам дастурлари ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
17 декабрь 2022, 13:52

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида яшовчи олти нафар шахс пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кўчмас мулк ҳужжатларини сохталаштириб, уни $150 минг эвазига харидор номига расмийлаштириб беришда гумонланмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзгатилди.

Ҳудудий ЙҲХБлар 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди
17 декабрь 2022, 13:50

Ҳудудий ЙҲХБлар 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди

Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари жами 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура. Қолаверса, МИБ томонидан 27,6 млрд сўмлик 62 мингта жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлар асоссиз равишда ЙХҲБ органларига қайтарилган.

Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига раис бўлди
17 декабрь 2022, 13:02

Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига раис бўлди

Президентнинг тегишли фармони билан 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Фарход Эрманов лавозимидан озод этилди. У Кахрамон Сариев ўрнига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди
17 декабрь 2022, 12:34

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.

Нима тайёрлаймиз: Капкейклар
17 декабрь 2022, 10:35

Нима тайёрлаймиз: Капкейклар

Крем билан безатилган шоколадли капкейк, «Қизил бахмал», «Oreo» капкейклари, шоколад пастали ва атиргулли капкейк ва бошқалар — Zira.uz дастурхон безаги бўлган ширин ва ноодатий капкейклар рўйхатини тақдим этади.

Марказий банк учта тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
17 декабрь 2022, 10:05

Марказий банк учта тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Республика Марказий банки лицензия олинган кундан бошлаб бир йил давомида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширмагани учун International Eco Pay, Panda Internet Technology ва UGNIS корхоналарининг лицензияларини чақириб олди.

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 декабрь 2022, 21:44

16 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Митинг бўйича қонун лойиҳаси, қотиллик сабаб 11 йилга қамалган эркак, электр корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани, ҳануз парламентга киритилмаган давлат бюджети лойиҳаси, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонасига погром уюштирган эркак судлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ёппасига ўққа тутилганидан сўнг Украина энергетика тизимида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
16 декабрь 2022, 21:10

Ёппасига ўққа тутилганидан сўнг Украина энергетика тизимида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Украина энергетика объектларига оммавий ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мамлакат ягона энергетика тизимининг 50 фоизи йўқотилди. Шунингдек, Кривой Рогдаги турар-жой биноси ҳам ўққа тутилди.

Қозоғистонда январда Ўзбекистон элчихонасига погром уюштирган эркак судланди
16 декабрь 2022, 20:25

Қозоғистонда январда Ўзбекистон элчихонасига погром уюштирган эркак судланди

Жорий йилнинг январь ойида маст эркак Остонадаги Ўзбекистон элчихонасига бостириб кириб, катта миқдорда зарар етказган эди. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, етказилган зарар миқдори ундирилди, шунингдек, ичкиликбозликдан мажбурий даволаниш белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг