АҚШ президенти Ўзбекистонга мактуб йўллаб, унда Сардоба сув омбори тўғони қулаши муносабати билан ҳамдардлик билдирди У АҚШ коронавирусга қарши курашда ёрдам беришини ҳам билдирди.
Токиодаги Олимпиада ташкилотчилари 2021 йилга кўчирилган мусобақаларни соддалаштирилган тартибда, камхарж этиб ўтказишни режалаштирмоқда. Томошабинлар ва иштирокчилар сонини қисқартириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида апрель-май ойларида кузатилган кучли шамол ва сел оқибатида зарар кўрган 19 та қишлоқдаги уй ва ёрдамчи хўжалик бинолари, ичимлик сув тармоқлари ва кўприклар таъмирланмасдан қолмоқда. Вилоятнинг бошқа туман ва қишлоқларида ҳам жиддий муаммолар мавжуд.
Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва пандемия сабабли меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан 31 нафари чартер рейс орқали жўнаб кетди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида иккита Lacetti ва велосипед тўқнашди. Велосипедчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Жисмоний тарбия йўналишида касбий имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар ўтказилади. Сузиш бўйича имтиҳон эса олиб ташланди. Карантин чекловлари давом этган тақдирда, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
«Росгеология» компанияси билан Ўзбекистонда геологоразведка ишларини ўтказиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бунинг учун Rosgeo Uzbekistan шўъба корхонаси ташкил этилиб, унга Ўзбекистон бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси, собиқ иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев раҳбар этиб тайинлади.
Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 44 та янги COVID-19 ҳолати билан умумий кўрсаткич 4591 тага етди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади. Марказий Осиё давлатлари, Молдова, Сербия ва Хорватия раҳбарлари ҳам таклифномаларни қабул қилди.
COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини тақиқлаш, ҳеч ким суд қарорисиз мулк ҳуқуқидан маҳрум қилишга ёки уни чеклаб қўйишга ҳақли эмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда.
Тошкентнинг нима учун «сариқ» карантин ҳудудида қолаётганига изоҳ берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакилининг айтишича, ҳозирда фақат касаллик ўчоқлари изоляция қилинмоқда. Жумладан, пойтахтдаги 42 та маҳалла «қизил» зонага киритилган.
Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ҳонгконг ва Ашхобод эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни санаб берди. Қамбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш, банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш шулар жумласидан.
Андижонда бир неча кун муқаддам биринчи фарзандини дунёга келтирган ёш она вилоят перинитал маркази ертўласида ўз жонига қасд қилди.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов иштирокида амалий учрашув ўтказилди. Унда, Қирғизистон делегацияси мамлакат ҳудудидан Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
Norma.uz экспертлари ҳисоб-китобига кўра, импорт қилинган енгил автомобилларнинг нархи пасайиши кутилмоқда. Бунга, жорий этилаётган утилизация йиғимларига қарамасдан, акциз солиғининг бекор қилиниши таъсир кўрсатади.
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исоқов давлат объектларини реконструкция қилишда коррупцияга йўл қўйганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 4547 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.
Ўзбекистонда кун давомида 80 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами 4520 тага етди. Янги ҳолатларнинг 25 таси пойтахт, Тошкент ва Навоий вилоятларида аҳоли орасида қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг