Даулетмурат Тажимуратов кўрсатувининг якуний қисми ва сўроқ вақтида Нукусда тазйиққа учрагани, Урганчда эса қийноққа солинмагани, танқид «унинг йўналиши» экани ҳамда Ўзбекистон учун юраги оғриётганини айтди.
Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар қишки таътил берилади. Мазкур белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга.
Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.
Тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида 13-мактаб стадиони бузилаётгани айтилган хабар тарқалди. «Ўзбекистонда мактабнинг ерига кўз олайтириш — жиноятку!», дейилади хабарда. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги суд қарорига асосан стадиондаги қурилиши тугалланмаган бино бузилишини маълум қилди.
ЖЧ-2022`нинг 15-кунида нимчорак финали доирасида Франция — Польша ҳамда Англия — Сенегал учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларда Франция ва Англия терма жамоалари ўз рақибларидан устун келиб, чорак финалда ўзаро куч синашадиган бўлишди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Декабрда унинг хотира кечаси ўтказилади, ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади, китоб-альбом ҳам чоп этилади. Қолаверса, Муса Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.
Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.
5 декабрь куни 07:07 да Андижон вилоятида ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Асака туманида бўлиб, 3,4 магнитудани ташкил этди.
Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисидан онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилди. Бу гувоҳлар сўроқ қилиниши билан боғлиқ, чунки гувоҳлар бир-бирининг кўрсатувларини эшитмаслиги лозим.
Мирзо Улуғбек туманидаги «Темурийлар» маҳалласида «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетгани айтилмоқда. Туман газ ходимлари эса газ келишини айтиб, иш вақтидан кейин қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тошкентдаги шохобчалар олдида эса ички ишлар ходимлари навбатчилик қилишни бошлади.
Ҳаво кескин пасайиши ортидан шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатиляпти. Коммунал хизматлар газ захирасини барча истеъмолчиларга тенг тақсимлашга уринмоқда, бироқ ресурслар етишмаяпти. Шу боис газ «заправка»лар вақтинча ёпилади, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.
1 декабрдан бошлаб яшил ва қизил йўлак тамойили Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизмати стационар постида жорий этилди. Энди тўланмаган жаримаси бор, ортиқча юкли, суғурта полиси муддати тугаган ва бошқа камчиликлари бор автомобиль ҳайдовчилари Қамчиқ довонидан ҳаракатлана олмайди.
Тошкентнинг Учтепа туманида Lacetti катта тезликда Nexia-3 билан тўқнашиб, сўнгра 6 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 162 нафарни ташкил этди. Бу 21 февралдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзгидромет Навоий вилоятнинг шимолий ҳудудларида аномал совуқ ҳаво кузатилаётганини маълум қилди. Хусусан, Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида −11…−14 даража, Шимолий Қизилқум ҳудудларида эса −20…−23 даража совуқ ҳарорат қайд этилди.
Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийинган ҳолда ҳокимиятнинг кечки тадбирига жалб қилинди. ХТВ ҳолатни ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби дея ҳисоблади. Шаҳар ҳокимлиги эса қизлар ота-оналарнинг таклифи билан тадбирда рақс тушганини билдириб, бу уларга «аччиқ сабоқ бўлганини» маълум қилди.
«Алоқабанкнинг» Zoomrad иловасида сиз депозитсиз ва комиссиясиз Visa ва Humo виртуал карталарини очишингиз, харидлар ва хизматлар учун пул ўтказишингиз мумкин.
Тармоқларда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркорни сўккани акс этган аудио тарқалди. Вилоят ҳокими ўтказган одоб-ахлоқ қоидалари бўйича муҳокама йиғилишида ҳокимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди ва барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида собиқ ҳоким ёрдамчиси ов қуроли билан ўзини отиб қўйди. 4 фарзанди бўлган марҳум охирги пайтларда отасининг вафоти туфайли тушкун кайфиятда юргани аниқланди. Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЖЧ-2022`нинг дастлабки иккита нимчорак финали учрашувларида кўпчилик томонидан кутилган натижалар қайд этилди. Нидерландия — АҚШ баҳсида 3:1, Аргентина — Австралия ўйинида эса 2:1 ҳисоби қайд этилди. Чорак финалда Нидерландия ва Аргентина ўзаро куч синашишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг