E ва F гуруҳидан жой олган Япония — Коста-Рика, Белгия — Марокаш баҳсларида кутилмаган натижалар қайд этилди. Ўтган турда Германияни мағлуб этган Япония, Испаниядан катта ҳисобда мағлубиятга учраган Коста-Рикага енгилди. Шунингдек, Марокаш ҳам Белгия терма жамосини доғда қолдирди.
1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан очиқ суд душанба куни Бухорода бошланади. 22 киши, шу жумладан, Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турдановлар айбланувчи ҳисобланади. Айблов 11 та модда — безориликдан тортиб, конституциявий тузумга тажовуз қилиш доирасида эълон қилинди.
Ўзбекистонда президент Администрацияси раҳбарининг ҳудудларда фаолият юритувчи ва халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ёрдамчилари лавозими жорий этилади. Президентнинг икки маслаҳатчиси лавозимлари бирлаштирилди. Халқ қабулхоналари ходимлари маъмурий баённомалар тузишлари мумкин бўлади.
C ва D гуруҳидан жой олган Тунис — Астралия, Полша — Саудия Арабистони, Франция — Дания, Аргентина — Мексика қарама-қаршиликлари «сюрприз»ларсиз ўтди. Левандовски ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди. Месси ўйиннинг энг зўр футболчиси бўлди. Мбаппе эса дубль қайд этди.
Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг раиси этиб Убайдулла Мингбоев қайта сайланди.
Қорақалпоғистонда болалар учун сут кислотали бактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
Тармоқларда Фарғонада аёл киши ИИБ биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят ИИБ аёлнинг қизи 4 нафар шахсга жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бергани ва 2 нафар вояга етмаган қизни тутқунликда сақлаб, фоҳишаликка мажбурлаб келгани учун ушланганини маълум қилди.
Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон мобиль телефонларни рўйхатга олиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратишга келишиб олди.
Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади.
Сурхондарёдаги «Сариосиё» чегара божхона постидан ўтаётган франциялик фуқаронинг юклари орасидан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент фармони билан шу вақтгача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги ҳокими президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиб юрган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Улар 175 кишининг паспортидан фойдаланган.
Тошкентда шанба куни «ТТЗ — Машинасозлар» экспресс-йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатлар уч кун аввал бошланган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
«Ўзбекгидроэнерго» «Қуйи Чотқол» ГЭС қурилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда лойиҳанинг техник хусусиятлари ва аҳамияти хақида маълумот берди.
А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралида «Исузу» автобуси ва «Фура» юк машинаси тўқнашиб кетди. ССВ тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганини маълум қилди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «конструктив зўриқиш векторлари» тушунчасига изоҳ берар экан, Ўзбекистонда давлат институтларида инерцияга хос эҳтиёткорлик борлигини таъкидлади. «Бу Ўзбекистоннинг геосиёсий мавқеига ҳам, стратегик барқарорликка ҳам чақириқ сифатида сақланиб қолаверади», — деди у.
Навоийда қозоғистонлик наркокуръерлар вилоятнинг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари кўмиб кетгани аниқланди. Тошкентда эса тиш доктори психотроп дорилар савдосига аралашиб қолди. Бошқа уринишлар ҳам фош қилинди.
Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.
«Қаҳва доналари» печеньеси, қуюлтирилган сут билан творогли печенье, лимон ва ялпизли печенье, брауни ҳамда «Альфахорес» ва бошқалар — Zira.uz дастурхоннинг безаги бўлган мазали ва ноодатий печеньелар рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг