Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди
7 январь 2024, 11:33

Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди

Юнусобод туманида King Long русумли 93-сонли автобус Matiz билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль техник шикастланди, автобусга зарар етмади.

Сариосиё-Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
7 январь 2024, 10:23

Сариосиё-Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Тошкент-Термиз-Сариосиё-Тошкент йўналишида Let L-410 ҳаво кемаси билан илк синов парвози амалга оширилди. Доимий парвозлар йўловчи терминали қурилиб, зарурий инфратузилма яратилгандан сўнг ATR-72, Let L-410 ва ундан кичик самолётларда йўлга қўйилади.

Байден: Трамп — Америка демократияси учун таҳдид
7 январь 2024, 09:56

Байден: Трамп — Америка демократияси учун таҳдид

АҚШ президенти Жо Байден сайловолди ташвиқотидаги ОАВ томонидан кескин дея таърифланган нутқида эҳтимолий рақиби Дональд Трампни Америка демократиясига таҳдид деб атади. Трамп бунга жавобан Байденнинг нутқини «таъсирли, қўрқув уйғотувчи тарғибот тадбири» дея баҳолади.

Туркияда халқаро қидирувдаги 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
6 январь 2024, 22:17

Туркияда халқаро қидирувдаги 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Японияда зилзила қурбонлари сони 120 дан ошди, яна юзлаб одам бедарак йўқолган
6 январь 2024, 21:31

Японияда зилзила қурбонлари сони 120 дан ошди, яна юзлаб одам бедарак йўқолган

Япония ҳукумати 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна 500 дан ортиқ одам жароҳатланган, 200 га яқин киши бедарак йўқолган. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқариш ишлари қийин кечмоқда.

2024 йилда солиқлар: нима ўзгарди?
6 январь 2024, 21:24

2024 йилда солиқлар: нима ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Спиртли ичимликлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, бензин, қурилиш материалларига акциз солиғи ставкалари ўзгармоқда. Ичимликлар учун акциз солиғи, шунингдек, янги йиғимлар жорий этилмоқда. Солиқлар бўйича ўзгаришлар — «Газета.uz» шарҳида.

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди
6 январь 2024, 21:09

ЖССТ COVID-19 билан касалланиш ортиб бораётгани сабабли ниқоб тақишга чақирди

Сўнгги ҳафталарда кўплаб мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни яна ниқоб тақиш ва вакцина олишга чақирди.

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди
6 январь 2024, 17:37

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрдан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди

Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди
6 январь 2024, 16:55

Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди
6 январь 2024, 15:41

Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар «свет»га пул тўлолмайди

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди
6 январь 2024, 15:39

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.

Тошкентда бепул кийим тарқатиб, тартибсизлик чиқарган дўкон эгаcи жаримага тортилди
6 январь 2024, 15:25

Тошкентда бепул кийим тарқатиб, тартибсизлик чиқарган дўкон эгаcи жаримага тортилди

Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича ҳеч ким жароҳатланмагани ва жамоат тартиби сақланганини билдирди. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун дўкон раҳбари 5,1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Декабрда 3 та банкнинг айрим операциялари чекланди, 2 та банк жаримага тортилди
6 январь 2024, 15:05

Декабрда 3 та банкнинг айрим операциялари чекланди, 2 та банк жаримага тортилди

Марказий банк қўмитаси 2023 йил декабрь ойида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этмагани учун 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатди ва 2 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди
6 январь 2024, 14:24

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади
6 январь 2024, 12:37

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади

Тошкентда ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Жиҳодчилар» оқими аъзоси бўлган фуқаро 6,5 йилга қамалди
6 январь 2024, 12:25

«Жиҳодчилар» оқими аъзоси бўлган фуқаро 6,5 йилга қамалди

«Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимига алоқадорлиги учун тўққиз йил қидирувда бўлган фуқаро 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У март ойида Туркия полицияси томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
6 январь 2024, 11:50

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон октябрда кузатилгани каби ноябрь ойида ҳам дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Мамлакатнинг қимматбаҳо металлни сотиш ҳажми 11 тоннани ташкил этди, бу иккинчи ўриндаги Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан деярли 4 баравар кўп.

Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнесни молиялаштиришда таваккалчилик даражаси пасайтирилмоқда
6 январь 2024, 11:43

Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнесни молиялаштиришда таваккалчилик даражаси пасайтирилмоқда

Марказий банк ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатишда таваккалчилик даражасини 100 фоиздан 75 фоизгача туширишни режа қилмоқда.

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади
6 январь 2024, 11:18

Якшанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.

«Ўзмиллийбанк» 2023 йил сарҳисоби билан бўлишди
6 январь 2024, 11:00

«Ўзмиллийбанк» 2023 йил сарҳисоби билан бўлишди

2023 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириб, ҳудудларнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда иштирок этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг