Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримида мажбурий меҳнатга ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларидан ҳашарчилар учун пул йиғишга йўл қўйган раҳбарларни «ҳеч иккиланмасдан зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиш» кераклигини маълум қилди.
Эронда 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг давом этаётган тартибсизликларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Amnesty International камида тўрт боланинг ўлими ҳақида хабар берди.
Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларидаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятларида РФ таркибига қўшилиш бўйича референдумлар натижалари сарҳисоб қилина бошланди.
Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 7,5 гектар майдондаги РК-2 марказий қозонхонасига юқори самарали когенерацион газ турбина қурилмалари ўрнатилади. Реконструкция учун Россиянинг «SP OOO «BETWEEN TWO RIVERS» компанияси 45 млн доллар инвестиция киритади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 24,36 сўмга арзонлаб, 11 024,92 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
NASA агентлигининг DART камикадзе-зонди Диморф астероиди билан тўқнашди. Бу инсониятнинг космик жисмларнинг траекториясини ўзгартириш ва Ер сайёрасини ҳимоя қилиш борасидаги илк уринишидир.
21 сентябрдан бери 98 мингга яқин россиялик Қозоғистонга келди, 64,2 мингдан ортиғи эса чиқиб кетди. «Бизга Россиядан кўплаб одамлар келмоқда. Уларнинг аксари юзага келган чорасиз вазият туфайли кетишга мажбур. Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз керак», — дея таъкидлади Қозоғистон президенти.
Ҳукумат давлат органларининг маълумотлар базаларига киришни очди. Тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар ўзларини қизиқтирган маълумотларни «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази орқали пуллик асосда олишлари мумкин.
Енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 79 та медал — 25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медални қўлга киритиб, ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин Туркманистон жамоасига, учинчи ўрин эса Қирғизистон жамоасига насиб этди.
Наманган вилояти Косонсой туманида ноёб китоблар топилди. Уларнинг аксари Намангандаги Матбаи Исъҳоқия ва Тошкентдаги Ғулом Ҳасан Орифжоновлар босмахоналарида инқилобгача бўлган даврда чоп этилган.
Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингач, чақириш ёшидаги эркаклар мамлакатни тарк этишни бошлади. Уларнинг аниқ сонини ҳозирча РФ ҳам, қабул қилувчи давлатлар ҳам эълон қилгани йўқ. «Новая газета. Европа» нашри маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 260 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.
Марказий банк ўзбек сўмининг долларга нисбатан курсини янгилагандан сўнг тижорат банклари долларни оширилган қийматда сота бошлади.
80 децибеллдан юқори шовқинлар баланд товушдир. 30 децибелдан ортиғи соғлиқни издан чиқариши мумкин. Атрофда бўлаётган тўй ва концертлар, машиналар шовқини ва қулоқчинлардаги овоз эса 100 децибеллгача етади. ССВ «Газета.uz»га баланд овозлар инсон соғлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берди.
Наманганда симёғочга чиқишга ҳаракат қилган 16 ёшли болани 27 500 вольт кучланишдаги электр токи урди. Шифохонадаги муолажалардан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланди.
«Бухоро нефть базаси»нинг собиқ бош ҳисобчиси ва бошқа мансабдорлари ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва 8,5 млрд сўмлик нефтни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳозирда 7 мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши очилди.
Тармоқларда пахта теришга турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид хабарлар тарқалди. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатди. Мажбурий меҳнатга дуч келганлардан эса 1176 ва 1092 ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Ўзбекистoн халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.
Доғистонда сафарбарликка қарши бошланган ва асосан аёллар иштирок этаётган намойишларда 101 киши ҳибсга олинди. Ёқутистонда ҳам осуохай халқ маросими кўринишида норозилик акцияси ўтказилди, унда 24 нафар аёл ҳибсга олинди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишишга киришиш имконини берувчи баённомани имзолади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекка боради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг