Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарига 1 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан авиарейс амалга оширилишини маълум қилди. 10 февралдан эса ҳар куни 2 тадан, Рамазон ойи давомида эса ҳар куни 3 тадан авиа қатнов йўлга қўйилади.
2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган. Уларнинг 90% Хитойдан олиб келинган. Электромобиллар импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.
Энергетика вазирлиги 26 январдан бошлаб автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши, юридик истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш эса тўхтатилишини маълум қилди. Электр энергия ва табиий газ тўлиқ ҳажмда ИЭС, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига етказиб берилади.
Кучли қор ёғиши оқибатида Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Шу сабабли Uzbekistan Airways 26 январь кунги Тошкент — Истанбул — Тошкент ҳамда Истанбул — Фарғона — Истанбул йўналишидаги рейсларни бекор қилди.
Паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори оширилмоқда.
ДХХ Фарғонада ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган уйда қарийб 1 млрд сўмлик 436 та Redmi Note 10s телефони яшириб қўйилганини аниқлади.
Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.
Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.
Ноодатий қоронғу кўчалар, чироқ тутган ўткинчилар, ишламайдиган банкоматлар, кун бўйи постини тарк этмаган йўл назоратчилари — энергиясиз қолган Тошкент «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов объективида.
Тошкентга қалин туман тушди. Пойтахт аҳолиси ҳавода яна чанг пайдо бўлганлигини тахмин қилди. Бироқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаганлигини маълум қилди.
ИИВ бутун мамлакат бўйича электр ўчиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш ва мол-мулкларни қўриқлашга барча шахсий таркиб жалб этилганини маълум қилди.
Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр таъминотини тиклаш билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди. Тошкентнинг айрим туманларида ҳамон электр энергияси қисман йўқ. Қашқадарё эса бутунлай электрсиз қолган.
Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.
Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди. Афғонистоннинг DABS компанияси илк бор Туркманистон электрини Кобулга улашга муваффақ бўлди.
«Худудгазтаъминот» компанияси табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари иштирокидаги видеоанжуманда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев тадбирда янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуришни жорий йилданоқ бошлаш ғоясини илгари сурди. Давлат раҳбари 2023 йилни «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.
Тошкентдаги марказий иситиш қозонхоналари 3−4 соат оралиғида тўлиқ иш режимига ўтади ва хонадонлар исий бошлайди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.
ФВВ қутқарувчилари пойтахт метрополитенидан 415 нафар йўловчини эвакуация қилди. Поп туманидаги темирйўлда юк поезди тўхтаб қолганлиги қолганлиги учун ундан 40 км узоқликда йўловчи поезд ҳам тўхтаб қолган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги бошқа ҳудудларда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг