Давлат фуқаролик хизмати тизимини мониторинг қилиш таклиф этилди
20 сентябрь 2022, 12:46

Давлат фуқаролик хизмати тизимини мониторинг қилиш таклиф этилди

«Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди. Низом билан давлат фуқаролик хизмати тизимида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартиби белгиланиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди
20 сентябрь 2022, 12:16

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди

Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун уй эгаларидан олинди.

Наманганда ЙТҲ оқибатида 5-синф ўқувчиси вафот этди
20 сентябрь 2022, 11:53

Наманганда ЙТҲ оқибатида 5-синф ўқувчиси вафот этди

Наманганнинг Мингбулоқ туманида Lacetti юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 5-синф ўқувчисини уриб юборди. Қиз касалхонада вафот этган.

Azerbaijan Airlines Бокудан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди
20 сентябрь 2022, 11:44

Azerbaijan Airlines Бокудан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди

Октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг йирик авиакомпанияси Самарқандга янги қатновларни йўлга қўяди. Шаҳарга парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 5 мартагача кўпаяди.

Тижорат банклари 20 сентябрь учун таклиф қилаётган доллар курси
20 сентябрь 2022, 11:35

Тижорат банклари 20 сентябрь учун таклиф қилаётган доллар курси

Марказий банк 20 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 979,29 сўм этиб белгилади. Ушбу қийматдан келиб чиқиб тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.

Invento: «Энг муҳими — ота-оналар фарзандлари билан суҳбатлашишлари керак»
20 сентябрь 2022, 11:00

Invento: «Энг муҳими — ота-оналар фарзандлари билан суҳбатлашишлари керак»

Invento UIS`нинг юқори малакали ўқитувчилари мактабнинг тузилиши ва ота-оналарнинг фарзандларини ўқитиш жараёнида қатнашишлари нима учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб беришди.

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади
20 сентябрь 2022, 10:57

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади

1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган максимал ўртача ойлик иш ҳақи миқдори оширилади. Жами 352 минг фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.

Олтин-валюта захиралари 2021 йил апрелидан бери энг паст даражага тушди
20 сентябрь 2022, 10:49

Олтин-валюта захиралари 2021 йил апрелидан бери энг паст даражага тушди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойида ҳам камайишда давом этиб 34,08 млрд долларни ташкил этмоқда. Захиралар кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2021 йил апрелдан бери энг паст даражага етди.

Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди
20 сентябрь 2022, 10:44

Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди

Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, ходим тақиқни олиб ташлайди.

Сурхондарёдаги фермер хўжалигида 17 туп арча ва кўктерак кесиб ташланди
20 сентябрь 2022, 10:35

Сурхондарёдаги фермер хўжалигида 17 туп арча ва кўктерак кесиб ташланди

Бойсун туманидаги фермер хўжалигига бириктирилган тоғли ҳудудда 10 туп Зарафшон арча, 7 туп кўк терак дарахтлари таг қисмидан кесилганлиги аниқланди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига 105 млн сўм зарар етказилган. Уни фермер хўжалиги қоплайдиган бўлди. Шунингдек, иш бўйича ҳужжатлар судга оширилди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» транзит йўналиши бўйлаб биринчи поезд қатнови йўлга қўйилди
20 сентябрь 2022, 10:32

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» транзит йўналиши бўйлаб биринчи поезд қатнови йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида «Қашғар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйлаб юк поездини синов ўтказиш бошланди. Юк таркибига озиқ-овқат, маиший техника ва хўжалик моллари киради.

Навоийда 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
20 сентябрь 2022, 09:24

Навоийда 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида бир гуруҳ шахслар иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорлар келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

19 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 сентябрь 2022, 22:00

19 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пойтахтни кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа, Қашқадарё ҳокимига туризм соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан берган президент, Тошкентда рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилган аёл, Шавкат Мирзиёевнинг транспорт соҳасидаги ишлар сустлиги ҳақида гапиргани ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раисини огоҳлантирди
19 сентябрь 2022, 19:29

Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раисини огоҳлантирди

Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раиси Ҳуснутдин Ҳосиловни 3 ойда тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди. Мутасаддиларга водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш вазифасини топширди.

Президент туризм бўйича 1 трлнлик кредитлар тадбиркорларга етиб бормагани учун МБни танқид қилди
19 сентябрь 2022, 19:27 1

Президент туризм бўйича 1 трлнлик кредитлар тадбиркорларга етиб бормагани учун МБни танқид қилди

Президент МБга берилган 1 трлн сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча $100 млн хорижий кредит линияларини жалб қилиш топшириғи бўйича маблағлар тадбиркорларга етиб бормаганини танқид қилди. Пул банкларга жойланмаса, МБ раҳбариятига нисбатан қатъий чора кўрилади.

Бухорода зиёрат туризми объектларини яхшилаш учун 40 млрд сўм ажратилади
19 сентябрь 2022, 19:20

Бухорода зиёрат туризми объектларини яхшилаш учун 40 млрд сўм ажратилади

Президент Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 млрд сўм ажратиш топшириғини берди. Шунингдек, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон ва араб давлатларидан авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Хакерлар Asakabank`дан $700 минг ўғрилади
19 сентябрь 2022, 19:10

Хакерлар Asakabank`дан $700 минг ўғрилади

Ижтимоий тармоқларда хакерлар Asakabank ҳисоб рақамидан 700 минг доллар ўғрилагани ҳақида хабарлар тарқалди. Банк матбуот хизмати ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилгани, ҳодиса мижозлар жамғармаларига таъсир кўрсатмаслигини қайд этди.

«Таълим ва касб-2022» кўргазмаси Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бўлиб ўтади
19 сентябрь 2022, 19:00

«Таълим ва касб-2022» кўргазмаси Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бўлиб ўтади

26 сентябрдан 24 октябргача Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида «Таълим ва касб-2022» кўргазмаси бўлиб ўтади. Абитуриентлар тўгридан тўгри университет ходимларидан долзарб маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон «АрМИ-2022» ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
19 сентябрь 2022, 18:41

Ўзбекистон «АрМИ-2022» ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

Мудофаа вазирлиги 2022 йилги Халқаро армия ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаган миллий терма жамоа ҳарбийларини тақдирлади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

«Ўзбекнефтгаз» ўз корхоналари эҳтиёжлари учун очиқ тақдимот ўтказди
19 сентябрь 2022, 18:36

«Ўзбекнефтгаз» ўз корхоналари эҳтиёжлари учун очиқ тақдимот ўтказди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бурғилаш, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг 2023 йил учун эҳтиёжлари очиқ тақдимотини ўтказди. Компания харид портфелига кўра, 2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» компанияси хўжалик фаолияти учун умумий эҳтиёжлар қарийб 3,6 трнл сўмни ташкил этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг