Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди
15 сентябрь 2022, 20:40

Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралар якунлари бўйича кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида 4,6 млрд долларлик сармоявий битимлар тўплами имзоланди.

«Шанхай оиласининг тўлиқ аъзоси бўлишимиз вақти келди» — Александр Лукашенко
15 сентябрь 2022, 19:31

«Шанхай оиласининг тўлиқ аъзоси бўлишимиз вақти келди» — Александр Лукашенко

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакат ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга 12 йил аввал қарор қилганини таъкидлади. «Бу бизнинг сиёсий, иқтисодий ва балки ҳарбий-сиёсий келажагимиздир», — деди Беларусь президенти.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига эътибор қаратди
15 сентябрь 2022, 18:26

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига эътибор қаратди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар чоғида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари сони 46 тага етди
15 сентябрь 2022, 18:20

Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари сони 46 тага етди

Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, «BEELAB» МЧЖга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммитини муҳокама қилди
15 сентябрь 2022, 18:09

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммитини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.

Тошкентда 100 млрд сўмдан ортиқ тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди
15 сентябрь 2022, 17:13

Тошкентда 100 млрд сўмдан ортиқ тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди

Тошкент шаҳрида 107,12 млрд сўмлик тендер савдолари ноқонуний ўтказилгани аниқланди. Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», «Uzbekistan Airways Technics», Кўзи ожизлар мактаб-интернати ва бошқалар бор.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилиши бошланганининг аҳамиятини қайд этди
15 сентябрь 2022, 17:01

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Яван ГЭС қурилиши бошланганининг аҳамиятини қайд этди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакат ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа — Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди
15 сентябрь 2022, 16:57

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри сифатида Избоскан тумани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштиришга келишиб олди
15 сентябрь 2022, 16:32

Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштиришга келишиб олди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Дастлаб у Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнгра Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Унда Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш ва савдо учун тўсиқларни бартараф этиш муҳимлиги қайд этилди.

Банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очишни қийинлаштира бошлади
15 сентябрь 2022, 15:21

Банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очишни қийинлаштира бошлади

Ўзбекистондаги айрим банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очиш бўйича янги талабларни жорий қилди. Энди ҳисобрақам очиш учун улардан 15 кун ичида доимий равишда мамлакат ҳудудида бўлиши, талаба мақомини тасдиқловчи ёки расмий ишга жойлашганлик тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши талаб этилади.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко учрашув ўтказди
15 сентябрь 2022, 15:20

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко учрашув ўтказди

Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Беларусь президенти ҳам етиб келди. Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар вақтида шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон томони иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф қилди.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди
15 сентябрь 2022, 15:02

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатлар «Ягона дарча» портали орқали юборилади. Тегишли орган 2 кунда жойига чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилади ва ҳужжатларни текширувда иштирок этмаган холис ходимга топширади.

HONOR Х8 смартфонини шахсий ёрдамчи сифатида танлаш учун 8 та сабаб
15 сентябрь 2022, 15:00

HONOR Х8 смартфонини шахсий ёрдамчи сифатида танлаш учун 8 та сабаб

HONOR Х8 юпқа корпуси, ингичка ҳошияли катта экрани, бешта камераси, кучли процессори ва бошқа кўп жиҳатлари билан хурсанд қилади.

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди
15 сентябрь 2022, 14:16

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
15 сентябрь 2022, 13:42

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида имзоланган ҳужжатлар орасида «яшил» тараққиёт соҳасида сармоявий ҳамкорлик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам бор. Савдо ва сармоявий битимлар ҳажми $15 млрдни ташкил этади.

Тадбиркорларга кафиллик бериш имкониятлари икки бараварга оширилади
15 сентябрь 2022, 12:57

Тадбиркорларга кафиллик бериш имкониятлари икки бараварга оширилади

Ўзбекистонда тадбиркорларга кредит олиш учун давлат томонидан кафиллик бериш имконияти оширилади. Шунингдек, кредит тўлови учун гаров таъминоти шартлари хам ўзгаради. Бу бўйича регулятор ва тегишли вазирликлар октябргача режа хужжатларини тақдим этиши керак.

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади
15 сентябрь 2022, 12:49

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади

Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум қабул қилинди. Ҳужжатга мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ташкилот бош котиби Чжан Минг имзо чекди.

Тижорат банклари 15 сентябрь учун белгиланган доллар курсини эълон қилди
15 сентябрь 2022, 12:10

Тижорат банклари 15 сентябрь учун белгиланган доллар курсини эълон қилди

Марказий банк 15 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 14,91 сўмга пастлаб 10 925,14 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг тижорат банклари долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

«Рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув». Алишер Қодиров тилла нишон бўйича изоҳ берди
15 сентябрь 2022, 11:41

«Рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув». Алишер Қодиров тилла нишон бўйича изоҳ берди

Тармоқларда «Миллий тикланиш» партияси 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони ясатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Партия раиси Алишер Қодировнинг изоҳ беришича, тилла нишон маҳаллий депутатларни рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув. Нишон 2 млн сўмга ҳомийлик маблағи ҳисобидан ясатилган.

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади
15 сентябрь 2022, 11:19

Иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати 7 йилдан 13 йилгача узайтирилади

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун бериладиган кредитлар муддати 5−7 йилдан 10−13 йилгача узайтирилади. Қолаверса, табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини октябрь ойигача ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг