Ўзбекистон саноат мулкини муҳофаза қилишда Озарбайжон билан ҳамкорлик қилади
7 сентябрь 2022, 11:31

Ўзбекистон саноат мулкини муҳофаза қилишда Озарбайжон билан ҳамкорлик қилади

Президент томонидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўтрасида саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича битим имзоланди. Икки давлат раҳбарлари бу бўйича 21 июнь куни Тошкентда декларация ва 18 та ҳужжат имзолаганди.

Ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади
7 сентябрь 2022, 11:00

Ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади

Ўзбекистонда 2023−2024 йилларда ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий кўринишдаги чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бунда жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

«Атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз» — Зироат Мирзиёева
7 сентябрь 2022, 10:53

«Атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз» — Зироат Мирзиёева

Zamin фонди «Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти» мавзусида муҳокама ўтказди. Фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева атроф-муҳит ҳолати учун ҳар ким жавобгарлигини айтиб, барча ҳаракатлар аҳамиятли эканини таъкидлади.

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти
7 сентябрь 2022, 10:49

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди
7 сентябрь 2022, 10:25

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди

Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди
7 сентябрь 2022, 10:25

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, аҳоли даромадлари динамикаси бензин, пропан, гўшт каби маҳсулотлар нархига нисбатан секин ўсганлиги қайд этилди.

Давлат қандай қилиб раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олмоқчи?
7 сентябрь 2022, 09:55

Давлат қандай қилиб раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олмоқчи?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2500 нафар давлат хизматчиси орасидан сараланган номзодларни Миллий кадрлар захирасига киритди. Улар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижда стажировка ҳам ташкил этилади. Давлат шу орқали раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олишни кўзлаяпти.

«У аниқ ўлмоқчи эмас эди». Блогерларнинг таниқли ҳимоячиси, адвокат Умид Давлатов вафот этди
7 сентябрь 2022, 00:16

«У аниқ ўлмоқчи эмас эди». Блогерларнинг таниқли ҳимоячиси, адвокат Умид Давлатов вафот этди

Блогерлар иштирокидаги шов-шувли ишлари билан танилган адвокат Умидбек Давлатов 42 ёшида вафот этди. У 1 сентябрь куни уйдан бошидаги оғриқдан шикоят қилиб чиққан ва тез ёрдам машинасида — тахминан юрак хуружидан вафот этган. «Газета.uz» унинг ҳамкасблари ва укаси билан гаплашди.

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади
6 сентябрь 2022, 22:24

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади

Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.

6 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 сентябрь 2022, 22:00

6 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Энди текин бериладиган мактаб дарсликлари, ихтиёрий Kundalik.com, Парламент комиссия Даулетмурат Тажимуратов билан учрашгани, мактаб ошхоналарида сотиш тақиқланган «фастфуд», пахта терими тўлови, танқид қилинган қишлоқ хўжалиги ходимлари ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
6 сентябрь 2022, 21:40

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хитойнинг Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди, 250 дан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

«Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан» — президент Сурхондарё вилояти ҳокимига
6 сентябрь 2022, 20:49

«Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан» — президент Сурхондарё вилояти ҳокимига

1 сентябргача 290 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган, хусусан Сурхондарёда 29 та шундай мактаб бор. Президент вилоят ҳокимини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Ангор тумани прокурори билан бўлган суҳбатини ҳам эслади. «Чарчаган бўлсанг, сени ҳам ишдан оламан», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди
6 сентябрь 2022, 20:43

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Ёз мавсумида 142 нафар фуқаро сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлди
6 сентябрь 2022, 18:33

Ёз мавсумида 142 нафар фуқаро сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлди

Ёз мавсуми давомида 142 нафар фуқаро, шундан 51 нафари чўмилиш, 85 нафари эса эҳтиётсизлик оқибатида сувда чўкиб кетди, дея маълум қилди ФВВ. Чўкканларнинг 45,3 фоизини вояга етмаганлар ташкил этди.

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди
6 сентябрь 2022, 18:25

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди

2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)
6 сентябрь 2022, 17:45

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)

Мактаб дарсликлари ижараси энди нафақат жорий ўқув йили учун, балки доимий равишда бепул бўлади, дея аниқлик киритди ХТВ. Келгусида дарсликларни нашр этиш ва уларни молиялаштириш тартиби ҳукумат даражасида кўриб чиқилади ва парламент томонидан тасдиқланган давлат бюджети асосида белгиланади.

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин
6 сентябрь 2022, 17:31

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.

Парламент комиссияси Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
6 сентябрь 2022, 17:05

Парламент комиссияси Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Қорақалпоғистондаги намойишлар бўйича асосий айбланувчилардан бири Даулетмурат Тажимуратов Урганчдаги тергов ҳибсхонасида омбудсман ва парламент комиссияси аъзолари билан учрашувда тергов ҳаракатлари пайтида қийноққа солинмагани ва босим ўтказилмаганини маълум қилди.

Ота-оналар учун Kundalik тизимига обуна бўлиш ихтиёрий — ХТВ
6 сентябрь 2022, 16:52

Ота-оналар учун Kundalik тизимига обуна бўлиш ихтиёрий — ХТВ

ХТВ ота-оналар учун Kundalik.com платформасига обуна бўлиш ихтиёрий эканлигини маълум қилди. Йиллик обуна нархи 8000 сўмни ташкил этади, бу 2020 йилга нисбатан 1200 сўмга арзон. Қолаверса, тизим ёрдамида ўқитувчиларнинг ҳар чоракда 20 соат вақти тежалиши айтилмоқда.

Россияда маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилгани айтилмоқда
6 сентябрь 2022, 16:28

Россияда маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилгани айтилмоқда

Россиялик мутахассислар ҳозирда дунёда 53 мингдан ортиқ киши чалинган маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова дастлабки тадқиқотларда вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликни кўрсатганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг