АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирган ўзбекистонликлар энди мамлакатга қўйиб юборилмайди
20 ноябрь 2023, 14:54

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирган ўзбекистонликлар энди мамлакатга қўйиб юборилмайди

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берган оила аъзолари ҳам виза олишдан маҳрум этилиши мумкин.

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент
20 ноябрь 2023, 14:22

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди
20 ноябрь 2023, 14:04

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди

Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмаси светофор ва чорраҳасиз бўлади
20 ноябрь 2023, 12:27

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмаси светофор ва чорраҳасиз бўлади

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасининг янги лойиҳаси унда чорраҳа ва светофорларнинг умуман йўқлиги билан ажралиб туради, дейди пудратчи ташкилот директори Раҳимжон Муҳамедов. Унга кўра, ишлар давомида транспорт ҳаракати тўхтатилмайди.

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади
20 ноябрь 2023, 12:00

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат +24…+27 даражагача кўтарилади. Чоршанба куни нам ҳаво массаси тарқалади ва республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. 23−24 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси +3…+6 илиққача, шимолда −1…−3 даража совуққача пасаяди.

Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди
20 ноябрь 2023, 11:03

Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, вафот этди

Юнусобод туманида 32 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан сакраб, жонига қасд қилди. Воқеадан икки кун олдин у хотинига «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган. Бош прокуратура эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда туришини билдирди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади
20 ноябрь 2023, 10:18

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешью ёнғоғи ва хурмо импорти 4 йил ичида бир неча бараварга ошди
20 ноябрь 2023, 10:11

Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешью ёнғоғи ва хурмо импорти 4 йил ичида бир неча бараварга ошди

2022 йилда Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешью ёнғоғи ва хурмо импорти 2018 йилга қараганда сезиларли даражада ошди. МҲТИ мутахассислари бунга қулай макроиқтисодий шароит, импорт божхона тўловларини нолга тушириш, озиқ-овқат чакана савдоси ривожланиши ва аҳоли сони ўсиши сабаб бўлганини таъкидлади.

Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари Бўстонлиқда кўчат ўтқазди
20 ноябрь 2023, 09:56 1

Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари Бўстонлиқда кўчат ўтқазди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ходимлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчат экди.

Сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди
20 ноябрь 2023, 09:46

Сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. У бошловчи сифатида 8 мингга яқин концерт ва тадбирда иштирок этган.

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди
20 ноябрь 2023, 00:09

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди

Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.

Тошкентда директор синфдоши билан муштлашган болани урди. Ҳолат ўрганилмоқда
19 ноябрь 2023, 21:36

Тошкентда директор синфдоши билан муштлашган болани урди. Ҳолат ўрганилмоқда

Пойтахтдаги 217-мактабда икки синфдош жанжал оқибатида муштлашди. Директор болаларнинг бирига танбеҳ бераркан, уни тепиб, ҳақорат қилди ва юзига тарсаки туширди. Ҳолатни ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганяпти. Мактаб бошқармаси воқеани қоралаб, бу «педагог обрўсига путур етказишини» таъкидлади.

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди
19 ноябрь 2023, 17:37

«Адолат» партияси қонуний асос бўлмагунча Чилонзордаги уйларда «реновация» ўтказишга қарши чиқди

«Адолат» партияси Чилонзор туманидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасига муносабат билдирди. Партия «реновация»нинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга оширишга қарши чиқди.

Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев вафот этди
19 ноябрь 2023, 15:46

Кинорежиссёр Хайрулла Жўраев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. У 1992−1996 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси ва маданият ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда
19 ноябрь 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Шухрат Садиков Адвокатлар палатасига раис бўлди
19 ноябрь 2023, 14:01

Шухрат Садиков Адвокатлар палатасига раис бўлди

Шухрат Садиков Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. У шу пайтга қадар палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди
19 ноябрь 2023, 10:36

Самарқандда молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланганлар ушланди

Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасида йўл ўтказгич пайдо бўлади (фото)
18 ноябрь 2023, 20:40

Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасида йўл ўтказгич пайдо бўлади (фото)

Президент Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобиль йўли чорраҳасида бунёд этиладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра, 1 та кўприк, 3 та туннель, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар қурилади.

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи
18 ноябрь 2023, 16:27

Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи

Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди
18 ноябрь 2023, 15:46

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. 100 гектарли ҳудудда 10 минг ўринли стадион, велодром, сув спорти саройи ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қурилади. Шаҳарча илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг