«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, солиқ маслаҳатчиси мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлашда кўмаклашиши, қолаверса, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вакил сифатида қатнашиши мумкин. Янги тартиб октябрдан кучга киради.
Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар кўп квартирали турар-жой бинолари ва унга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида уй эгаларига нотижорат мақсадларда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди.
Сенат ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ҳар чоракда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашларга ҳисобот тақдим этиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Шунингдек, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ҳам (ҳар чоракда) ва уларнинг ўринбосарлари (ҳар ойда) ҳисобот беради.
Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.
Ҳукумат қарори билан давлат фақат биргина ҳолатда — вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс ўрнига алиментни тўлаб беради. Маблағни Алимент тўловлари жамғармаси ажратади. Кейинчалик МИБ қарздордан ушбу маблағни ундириб олади.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади ва «олди-қочди талқинларга» ишонмасликка чақирди.
Термизда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг «Ҳамдўстлик-2022» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди. Танзила Нарбаева баҳсга аралашишга мажбур бўлди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ходим ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. ФНҚИЗ бунга у ишдан бўшатилгани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шу куни ходимнинг ёнида рухсатномаси бўлмаганлиги учун ишга киритилмаганини маълум қилди. Корхона унга ёрдам кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда 2021 йилда 910 минг нафар чақалоқдан 170 минг нафари асоратли ҳомиладорлик билан туғилди, деб маълум қилди сенатор Дилорам Ташмухамедова. Унинг сўзларига кўра, ёшлар ва уларнинг ота-оналари никоҳни қайд этиш олдидан тиббий кўрикдан ўтишга жиддий эътибор қаратмаяпти.
Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.
8 августдан бошланадиган тест синовлари, «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган Ўзбекистон, давлат қарзи ниманинг ҳисобидан тўланиши, очиқ маълумотларни айтмаган мансабдорларнинг жарима тўлаши, божхоначисиз божхона тизими, Сенат рад этган қонунлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Нур-Султонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олтин, Муҳриддин Тиловов ва Нилуфар Эрмаганбетова бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича 6-йиғилишни жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа йўналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиши зарур.
Яқин йилларда аҳоли учун махсус давлат ғазначилик қоғозларини чиқаришни режалаштирилмоқда, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков. Улар бўйича ставка бозор облигацияларидан юқори бўлиши кутилмоқда. Давлат облигацияларига хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинади.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади. Хорижий экспертлар иштирокида ўқув дастури тузилади ва йил якунигача 5 минг нафар давлат хизматчиси ўқитилади. Давлат бошқаруви академияси эса энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди. «Ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ», — деди давлат раҳбари.
Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади. Ходимга билим-тажрибаси ва кўрсатган натижасига қараб баҳо берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг