Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.
«Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг тушунтиришича, марказий иссиқлик таъминотига уланган 11,5 минг кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш қарори хонадонларга ҳисобдонларнинг ўрнатилиши ноқулайлиги ва табиий газдан кам фойдаланадиган фуқароларнинг мурожаатлари асосида қабул қилинган.
Тошкентнинг Сергели туманидаги бир қатор маҳаллаларда 10 август куни соат 10:00 дан бошлаб ичимлик суви тўхтатилади. Янгиҳаёт туманида эса сув босими пасаяди. Жадвал.
Ўзбекистонда 149 та коллежга кириш учун 59 460 та️, 194 та техникум учун 80 178 та квота ажратилди. Ҳужжатлар ️kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади. Ҳужжат қабули эса 15 августга қадар узайтирилди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги янги қурилаётган уйда ёнғин келиб чиқди. Уни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Олов 12:50 да ўчирилди, бинонинг 900 кв.м. майдони зарарлангани айтилмоқда.
Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.
Шахсни идентификациялаш учун синов тарзида Мобил-ID тизими ишга туширилди. Ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.
86 та вазирлик ва ташкилотларга иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил ишлаган фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида киритиш учун тавсия қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда абитуриент «суперконтракт» асосида ўқийди ва уларни рўйхатга олиш 8−22 август оралиғида ДТМ сайти орқали амалга оширилади.
Uzauto Motors оддий акциялари «Тошкент» фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилди. Компания акцияларини фонд бозорида кенг оммага таклиф этиш жараёнлари 2022 йилнинг IV чорагидан бошланади.
9 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказилмоқда. Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул инспекторлари тузилди, улар ҳудудларга бўлиниб, йўналишлар кесимида бутун шаҳарни ўрганиб чиқади.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жорий ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди. «Бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди у.
Июль ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шу билан бирга, респондентлар орасида ёқилғи нархининг ошиши ва валюта курсининг ўзгаришини инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.
Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилгани учун президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров ишдан бўшатилди. Қолаверса, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Ўзбекистонда ўтадиган 2026 йилги шахмат олимпиадаси, Фарғонада кесиб кетилган 87 туп дарахт, 1-кунданоқ тестда телефондан фойдаланган абитуриент, пиёдани уриб юборган Нишон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, хусусийлашадиган Paynet, илиқ кунлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, мусобақа тугашига бир тур қолганда турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов Гукеш Доммаражудан ўйин охирида ғалабани тортиб олиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этишга муваффақ бўлди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳамда вилоят ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов 48,5 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирганига оид жиноят ишини очишда Халқ таълими вазирлиги ташаббус кўрсатгани маълум бўлди. Тергов якунланиб, иш судга оширилди, деди вазир ўринбосари Темур Комилов.
Нур-Султонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизта совринни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.
Марказий банк истеъмолчи ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкка кўрсатма берди ва 101 нафар банк ходимига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг