Президент қарори билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди. Унга кўра, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлимлар сонини қисқартириш кўзда тутилмоқда.
«Ўзнефтгазинспекция» айрим АЁҚШларда бензин кам қуйилаётгани, сифатсиз ёқилғи сотилаётгани ҳамда бошқа қонун бузиш ҳолатларини аниқлади. Жумладан, 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани маълум бўлди.
Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилди ва унинг ўрнига «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида вақтинча иккита автобус қатнайди.
2024 йил 1 декабрга қадар жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган шахсларнинг қочишига йўл қўймаслик мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.
Ўзбекистонда 9 та янги музей ташкил этилади, улардан 7 таси Самарқанддаги «Музейлар квадрати»да жойлашади. Қўқонда Замонавий санъат музейи, Урганчда Лазги музейи ташкил этилади.
Июнда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Бироқ, аҳолида импорт товарлар ва биринчи галдаги зарурий маҳсулотлар нархи ошиши бўйича хавотирлар кучайган. Қолаверса, ишбилармонлар ёқилғи, импорт хомашё ва эҳтиёт қисмлар қимматлаши оқибатида нарх сунъий кўтарилишидан хавотирда.
Президент фармони билан хонанда ва ижрочиларга даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди. Шунингдек, тўйхона ва ресторанларда хизмат кўрсатувчи ижрочилар 2024 йил 1 январгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.
Қирғизистон президенти давлат ва муниципал мактаблари директорларини танлов асосида ишга қабул қилишни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мактаб директорлари 5 йил муддатга тайинланади, шундан сўнг улар яна рақобатлашиши керак бўлади.
Ўзбекистондаги 50 дан ортиқ чегара божхона постларида электрон навбатлар жорий этилади, ҳайдовчи ўтказиш пунктига келмасдан туриб телефон орқали ҳам навбатга ёзилиши мумкин. Бунда биринчи навбатда тез бузилувчан бўлгани учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортган автомобилларга устунлик берилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча ҳукуматларни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишининг олдини олиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ниқоб режими, масофа сақлаш, тез-тез қўл ювиш, кўпчилик йиғилган жойлар ва ҳаво яхши айланмайдиган хоналардан қочиш тавсия этилди.
Қорақалпоғистонда қисқартирилган комендантлик вақти, 200 минг сўмлик банкнота, кутилаётган жазирама кунлар, ЙПХ постларида жаримали транспортларнинг тўхтатилиши, Ўзбекистонга келадиган Туркманистон президенти, сохта экспонат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентда электросамокат бошқарувини йўқотган фуқаро ариққа йиқилиб тушиб, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил мартида тўхтатилган Тошкент — Токио мунтазам рейсини қайта йўлга қўймоқда.
Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган назорат тадбирларида умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 дона ноёб экспонат қалбакилари билан алмаштирилгани аниқланди.
Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон Про лигасида ўйнашни бошлайди. Жамоа коронавирус пандемияси туфайли мусобақаларда иштирок этмаётганди.
ЕТТБ Самарқанд шаҳри учун электробуслар партияси, улар учун қувватлаш шохобчалари ва бошқа инфратузилма объектларини сотиб олишга 95 млн еврогача маблағ ажратиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан Хива реставрация мактаби ташкил этилади. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш, илмий тадқиқот олиб бориш ҳамда хорижлик экспертлар иштирокида илмий анжуманлар ташкил этиш мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
17−22 июль кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳаво харорати +41 даражадан +47 даражагача, хусусан, Тошкент шаҳрида +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Буни синоптиклар минтақадан жазирамани «суриб ҳайдаб юборадиган» совуқ антициклон оқимлари мавжуд эмаслиги билан изоҳлашмоқда.
Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга қимматлаб, 10 935,19 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг