Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
7 июль 2022, 12:08

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Андижонда «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши заҳарланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Оилавий корхонага тегишли учта шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди. ССВ вазиятни ўз назоратига олди.

Метро Қурбон ҳайити куни бир соатга вақтлироқ иш бошлайди
7 июль 2022, 11:54

Метро Қурбон ҳайити куни бир соатга вақтлироқ иш бошлайди

9 июль куни Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни муносабати билан ўз фаолиятини соат 04:00 дан бошлайди.

Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби билан учрашди
7 июль 2022, 11:41

Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби билан учрашди

Чоршанба куни Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш, Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ўтказилиши ҳамда конституциявий ислоҳотлар масалалари муҳокама қилинган.

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади
7 июль 2022, 11:28

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади

Президент лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида янги тизимни эълон қилди. Ҳудудларнинг бош ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилмоқда. Улар 3 босқичда ташкил қилинади. Бош архитектор лавозими жорий этилди, шаҳарсозлик қоидаларидан 147 та норма ва бошқалар чиқариб ташланмоқда.

Дунёда коронавирус билан касалланиш икки ҳафта ичида 30 фоизга ошди — ЖССТ
7 июль 2022, 10:46

Дунёда коронавирус билан касалланиш икки ҳафта ичида 30 фоизга ошди — ЖССТ

ЖССТ сўнгги икки ҳафта ичида дунёда COVID-19 билан касалланиш сезиларли даражада ошганини эълон қилди. Асосан омикрон штаммининг мавжуд кичик турлари тарқалди, аммо янгилари ҳам аниқланган. Ташкилот бустер вакцинациянинг аҳамиятини эслатди.

Нукусда технопарк ташкил этилади
7 июль 2022, 10:31

Нукусда технопарк ташкил этилади

Қорақалпоғистонда 30 гектар майдонда «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси ташкил этилади. Энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлади. Унга маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилади.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик бўйича битимни парафирлаш маросими ўтказилди
7 июль 2022, 10:26

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик бўйича битимни парафирлаш маросими ўтказилди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни дастлабки имзолаш маросими ўтказилди. Ушбу ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган битимнинг ўрнини эгаллаши ва томонларнинг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади
7 июль 2022, 09:56

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши сабабли 11 июлдан 18 июлга қадар ёпилади. Қолаверса, 11 июлдан августга қадар йўналишдаги поездлар соат 05:00 дан 23:00 гача ишлайди.

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди
7 июль 2022, 09:33

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди
6 июль 2022, 23:46

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда уяли алоқа ва Интернет «сохта янгиликларни тарқатиб, душман кайфиятдаги кучлар фуқароларни аксилконституциявий фаолиятга оммавий равишда жалб қилишга уринганлари» сабабли чекланганини маълум қилди.

Президент кучишлатар тузилмаларнинг Нукусдаги ҳаракатларига баҳо бериш бўйича топшириқ берди
6 июль 2022, 17:43

Президент кучишлатар тузилмаларнинг Нукусдаги ҳаракатларига баҳо бериш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги намойишларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари воқеаларда иштирок этган барча томонлар ҳаракатига адолатли баҳо беришни топширди. Куч тузилмалари томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, жиноий жавобгарлик таъминланиши айтилди.

Ўзбек полвонлари Осиё чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
6 июль 2022, 17:09

Ўзбек полвонлари Осиё чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик полвонлар тўртта — битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Долларнинг курси кўтарилишда, рубль эса пасайишда давом этмоқда
6 июль 2022, 16:51

Долларнинг курси кўтарилишда, рубль эса пасайишда давом этмоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 27,73 сўмга қимматлаб, 10 887,87 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна пасайди.

Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
6 июль 2022, 15:50

Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:20да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди
6 июль 2022, 15:44

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди

ССВ вазири Беҳзод Мусаев диплом ва малакаси йўқ шахс ёш болани қийнаб, массаж қилган ҳолатга муносабат билдирди. Вазир ота-оналардан «рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини» сўради.

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади
6 июль 2022, 15:31

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади

Жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари очиқ ҳавода ўтказилади, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
6 июль 2022, 14:57

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

9 ва 10 июль кунлари пойтахт автобуслари якшанбалик, 11 ва 12 июль кунлари эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.

БМТ Олий комиссари Қорақалпоғистонда интернетни чекламасликка чақирди
6 июль 2022, 13:46

БМТ Олий комиссари Қорақалпоғистонда интернетни чекламасликка чақирди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги воқеаларни шаффоф ва мустақил тергов қилиш кераклигини таъкидлади ва интернетга уланишни чекламасликка чорлади.

ИИББ Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабарни текширди
6 июль 2022, 13:43

ИИББ Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабарни текширди

6 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга Яшнобод туманидаги Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабар келиб тушди. Ҳудуд ўрганилганда, хабар тасдиқланмади. Бошқарма тергов олиб бормоқда.

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган аксарият агентликларнинг фаолияти ноқонуний — Меҳнат вазирлиги
6 июль 2022, 13:36

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган аксарият агентликларнинг фаолияти ноқонуний — Меҳнат вазирлиги

Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган хусусий бандлик агентликларининг аксарияти фуқароларни алдайди, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги. Ўзбекистонда атиги 6 та хусусий агентлик хорижда ишга жойлаштириш учун лицензияга эга, яна 3 тасининг фаолияти тўхтатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг