АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди
11 июнь 2022, 17:23

АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди

12 июндан АҚШга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилардан мажбурий ПЗР-тести талаб қилинмайди. Байден маъмурияти мазкур тартибни халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин бекор қилди.

Бутун Тошкент бўйлаб Art Fest-2022 бўлиб ўтмоқда
11 июнь 2022, 15:00

Бутун Тошкент бўйлаб Art Fest-2022 бўлиб ўтмоқда

6 июнь куни Ўзбекистонда Tashkent Art Fest-2022 рассомчилик ва санъат фестивали старт олди. Фестиваль сўнггида конкурс ғолибларини ажойиб мукофотлар кутмоқда.

БНҚИЗ Аи-80 бензинини биржага 3900 сўмдан чиқармоқда
11 июнь 2022, 14:36

БНҚИЗ Аи-80 бензинини биржага 3900 сўмдан чиқармоқда

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 бензини таннархи 2800 сўмни ташкил қилмоқда, биржага эса 3900 сўмдан қўйилмоқда. Май охирида «Ўзбекнефтгаз» га қарашли АЁҚШларда Аи-80 нархи 6800 сўмгача кўтарилганди. «Бензин нархларининг кўтарилишида заводнинг алоқаси йўқ», — деди завод раҳбари ўринбосари.

Самарқандда 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетди
11 июнь 2022, 14:31

Самарқандда 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетди

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилган Қорасув массивида 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маҳаллий нашрлар бу каби ҳолат аввал ҳам бўлганини хабар бермоқда.

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди
11 июнь 2022, 13:51

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди

Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

ИИВ калтакланганини таъкидлаган жуфтлик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди
11 июнь 2022, 12:51 1

ИИВ калтакланганини таъкидлаган жуфтлик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

ИИВ матбуот котиби ИИБ ходимлари калтаклашганини айтган йигит ва қиз «гиёҳвандлик воситаларига алоқадорлик, шунингдек, профилактик назорат бузилиши» бўйича гумонланиб, текшириш учун бўлимга олиб борилганини маълум қилди.У «бошиданоқ фуқаролар ўзини ноўрин тутганини» айтиб, қисқа видеони эълон қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилди
11 июнь 2022, 12:48

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилди

Президент қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилиб, махсус департамент ҳам ташкил этилди. Вазирлик ерлар чўлланиши, уларни тиклаш, экинларни алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо қилишни мониторинг қилади ва мажбурий кўрсатмалар беради.

Нима тайёрлаймиз: салқин ичимликлар
11 июнь 2022, 12:35

Нима тайёрлаймиз: салқин ичимликлар

Малинали мохито, маймунжондан тайёрланган мохито, шафтолили лимонад, бодрингли лимонад ва бошқа салқинлаштирувчи ичимликлар рецептлари — Zira.uz материалида.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси душанба куни чақирилади
11 июнь 2022, 10:51

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси душанба куни чақирилади

Сенатнинг 27-ялпи мажлиси 13 июнь куни чақирилади. Унда давлат мулкини бошқариш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунлар кўрилади. Бундан ташқари, сенаторлар Олий суд раисини сайлаши режалаштирилган.

«Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин чиқди
11 июнь 2022, 10:26

«Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин чиқди

Шанба куни эрта тонгда Бухоро вилоятидаги «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлди. Олов 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника ёрдамида 1,5 соатда бартараф этилди.

Баҳодир Жалолов рақибини муддатидан аввал мағлуб этди
11 июнь 2022, 08:54

Баҳодир Жалолов рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

Шанба куни тонгда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Нью-Йорк шаҳрида бельгиялик чарм қўл қоп устаси Жек Муловаига қарши рингга кўтарилди. 27 ёшли Жалолов 8-раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа у профессионал боксдаги 11-жангида ҳам ғалабага эришди.

Сурхондарёда Damas автомашинасида 25 бола ташилаётгани аниқланди
10 июнь 2022, 23:58

Сурхондарёда Damas автомашинасида 25 бола ташилаётгани аниқланди

Термиз туманида Damas автомашинасидан болалар боғчаси микроавтобуси сифатида фойдаланилаётгани аниқланди. Микровэнда 25 бола ташилган. Машина олд ойналарга парда тортилгани учун жарима майдончасига қўйилди.

10 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 июнь 2022, 22:02

10 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бектемир туманида ажратилган дрифт учун трасса, қурилиш вазирига тайинланган янги ўринбосар, ёшлар учун жорий этилган субсидиялар, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга тўланадиган 15 млн сўмгача компенсация ва бошқала — «Газета.uz» нинг 10 июндаги хабарлар дайжестида.

Президент БАА ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди
10 июнь 2022, 19:37

Президент БАА ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир БАА ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Беш ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6373 та кам никоҳ қайд этилди
10 июнь 2022, 19:29

Беш ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6373 та кам никоҳ қайд этилди

Январь-май ойларида Ўзбекистонда жами 90 543 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 373 тага кам.

Почта алоқаси соҳасидаги қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди
10 июнь 2022, 18:32 1

Почта алоқаси соҳасидаги қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди

Президент томонидан «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди.

Хотинига нажосат едирган эркакнинг жазо муддати енгилига ўзгартирилди
10 июнь 2022, 18:19

Хотинига нажосат едирган эркакнинг жазо муддати енгилига ўзгартирилди

Салкам икки йил олдин Тошкентда эркак киши турмуш ўртоғини калтаклаб, унга фарзандининг нажосатини зўрлаб едирган эди. 3 йилга қамалган шахс жазо муддатини енгилига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди. Суд қарори билан унинг ўталмай қолган 2 йилдан ортиқ жазо муддати енгилига ўзгартирилди.

Хорижий тилни ўрганиш, даволаниш, ижара компенсацияси, моддий ёрдам — ёшлар учун субсидиялар жорий этилди
10 июнь 2022, 16:58

Хорижий тилни ўрганиш, даволаниш, ижара компенсацияси, моддий ёрдам — ёшлар учун субсидиялар жорий этилди

Ҳукумат қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»даги ва моддий аҳволи оғир ёшларга 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Янги ёш оилаларга уй қуриш учун гаровсиз кредит, ижара компенсацияси, даволаниш ва тил ўрганиш учун моддий ёрдам — ёшлар учун қатор субсидиялар жорий қилинди.

Май ойида пул ўтказмалари рекорди янгиланди. Сабаблар
10 июнь 2022, 16:36

Май ойида пул ўтказмалари рекорди янгиланди. Сабаблар

Май ойида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга рекорд даражада 1,65 млрд доллар жўнатган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан деярли 2,7 бараварга кўп. Бу Россияда ишлайдиган Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари пул ўтказмалари, қолаверса, товарларни қайта сотиш бўйича амалиётлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

«Вазирлик ва идоралар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келди» — президент
10 июнь 2022, 15:37

«Вазирлик ва идоралар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келди» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келди. Қолаверса, Навоийда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйлар ҳамда Менделеев университети тажрибаси асосида барча ОТМларда қуёш панеллари ўрнатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг