Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги шу кунгача Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганини аниқлади. Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида 284 минг гектарлик майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.
Шанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Душанбагача айрим вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, +31…+33 даражагача тушади.
Наманган вилоятида Исҳоқхон Ибрат номидаги давлат чет тиллари институтини ташкил этилди. Ўқув жараёнлари сентябрдан бошланади.
Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди. Ҳудуднинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлари энди фақат шу ерда ўтказилади. Биринчилардан бўлиб вилоят раҳбари Зойир Мирзаев имтиҳон топширди.
Жума куни «Open-air» концерти ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваторияси олдидан ўтувчи кўча транспорт ҳаракати учун соат 18:30 дан 23:00 гача ёпилади.
Май ойида сўмнинг реал айирбошлаш курси февраль ойидан буён 8 фоизга пасайиб, яна 1,8 фоизга қадрсизланди. Марказий банк буни юқори инфляция ва ҳамкор мамлакатларда валюта курсларининг кўп йўналишли ўзгариши билан изоҳлади.
БМТ Бош ассамблеяси делегатлари Малта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор ва Япония мамлакатларини Хавфсизлик кенгашининг янги вақтинчалик аъзолари этиб сайлади. Ушбу давлатлар вакиллари 2023−2024 йиллар давомида Кенгаш ишида иштирок этади.
Гулистон шаҳрида 26 ёшли аёл ўзининг 1 ёшли фарзандини 15 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, гумондор ҳибсга олинди.
Шавкат Мирзиёев Эронда йўловчи поезди фалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президентига таъзия билдирди. Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 87 нафарга яқин йўловчи жароҳатланган.
Тошкент шаҳри, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний равишда сотишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 13 300 долларни 147,7 млн сўмга айирбошлашга ҳаракат қилгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Бектемир туманидаги «Шоназар» маҳалласидан дрифт ва дрэг-рейсинг уюштириш учун ер участкаси ажратилади. Кенгаш автопойга иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши, автомобилларини техник кўрикдан ўтказиши учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди.
Аеродромдаги шартли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича машғулотларга Тошкент аэропортининг 13 та хизмати — 117 ходим, 47 та техника ва Ту-154 ўқув самолёти жалб этилди. Фотосурат.
Ўзбекистонда вино ва пивонинг рекламасига рухсат берилгани, 16% этиб белгилаган асосий ставка, Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратаётган Жаҳон банки, ёлғиз кексалар ва фахрийларга бепул озиқ-овқат ўрнига бериладиган нақд пул ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 июндаги хабарлар дайжестида.
11 − 16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида 30 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари оммавий қабуллар ўтказади. Қабул кунлари ва манзиллар.
Ўзбекистондан Россияга йўловчи темир йўл транспорти ҳаракати 23 июндан бошланади. Аввалроқ поездлар қатнови 14 июндан бошланиши хабар қилинган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.
«Реклама тўғрисида»ги янги қонун билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берадиган қатор ҳолатлар белгилаб берилди. Бунгача мамлакатда алкоголли ичимликлар рекламаси бутунлай тақиқланган эди.
Марказий банк иқтисодий хатарларнинг салбий таъсири босқичма-босқич барҳам топиши, валюта бозори барқарорлашуви ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда асосий ставкани йиллик 17 фоиздан 16 фоизга туширишга қарор қилди. Инфляция прогнози ўзгаришсиз қолдирилди.
Президент томонидан имзоланган «Реклама тўғрисида»ги янги қонун уч ойдан кейин кучга киради. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгилаб берилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистонда деградацияга учраган ерлар ва ўрмонларни тиклаш мақсадида 30 йил муддатга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна иккита траст фонд қўшимча 11 млн доллар йўналтиради. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор вазифалар юклатилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг