Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
7 июнь 2022, 22:39

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.

7 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 июнь 2022, 22:00

7 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга келаётганлар учун бекор қилинган короначекловлар, Қатар билан йўлга қўйилган авиақатнов, ҳибсга олинган Андижон шаҳар ҳокими, ўқишни кўчириш талабларини айтган Абдуқодир Тошқулов, 3 йилга қамалган Пед. университет «замдекани» ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 7 июндаги хабарлар дайжестида.

Тошкентда меҳмонхона ва дўконлар томида ошхоналар очиш бўйича «Бухоро тажрибаси» жорий этилади
7 июнь 2022, 20:59

Тошкентда меҳмонхона ва дўконлар томида ошхоналар очиш бўйича «Бухоро тажрибаси» жорий этилади

Бухорода меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида, шунингдек, марказий кўчалардаги давлат органлари биноларининг биринчи қаватларида ресторан ва кафетерийлар ташкил этилмоқда. Президент мазкур тажрибани бутун республика, жумладан, Тошкентда ҳам татбиқ этишни топширди.

Ўзбекистон Украинага дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик юкини жўнатди
7 июнь 2022, 19:53

Ўзбекистон Украинага дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик юкини жўнатди

Закарпатяга Ўзбекистон томонидан юборилган яна бир инсонпарварлик юки — қиймати 1 млн доллардан зиёд 19 тоннадан ортиқ дори-дармон етиб борди.

M2 процессори, янги MacBook ва соатлар — Apple онлайн анжуманида нималарни тақдим этди?
7 июнь 2022, 19:00

M2 процессори, янги MacBook ва соатлар — Apple онлайн анжуманида нималарни тақдим этди?

Apple янги дизайндаги MacBook Air ва MacBook Pro ноутбуклари, янги операцион тизимлар, Watch OS 9 соатлари ҳамда узоқ кутилган M2 процессорини тақдим этди.

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»
7 июнь 2022, 18:04

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна бир ерости туннели топилди
7 июнь 2022, 17:55

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна бир ерости туннели топилди

Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи 155 метрлик махфий туннел топилди. Бундан олдин ҳам Ўш вилоятидан Андижонга ўтиш мумкин бўлган 270 метрлик туннель аниқланганди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ўзаро авиақатновлар йўлга қўйилади
7 июнь 2022, 16:52

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ўзаро авиақатновлар йўлга қўйилади

Президент Ўзбекистон ҳамда Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат авиақатновни ташкил этишдан ташқари, авиакомпанияларга божхона йиғимлари ва солиқ тўловларидан озод этувчи имтиёзларни назарда тутади.

Янгиобод бозоридан $10 минг эвазига савдо дўкони олиб беришга уринган шахс ушланди
7 июнь 2022, 16:43

Янгиобод бозоридан $10 минг эвазига савдо дўкони олиб беришга уринган шахс ушланди

Тошкент шаҳридаги Янгиобод бозорининг масъул ходимларидан бири тадбиркорга харидорлар гавжум жойдан ноқонуний тарзда савдо дўкони олиб беришга урингани айтилмоқда. У бунинг эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 8,5 минг долларини олганида ушланган.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа очиқ чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди
7 июнь 2022, 16:29

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа очиқ чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди

Австрияда бўлиб ўтган Европа очиқ чемпионатида уч нафар ўзбекистонлик ёш дзюдочилар 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Педагогика университети собиқ декан ўринбосари 3 йилга қамалди
7 июнь 2022, 16:06

Педагогика университети собиқ декан ўринбосари 3 йилга қамалди

Талабани зўрлашга уринганликда гумонланган ТДПУ собиқ декан ўринбосари иши бўйича суд якунига етди. Суд айбланувчи Б.Ю.ни қизнинг номусига текканлик факти бўйича оқлади. Бироқ, у талабани деразадан итариб юборганликда айбли деб топилди ва 3 йилга қамалди.

Шавкат Мирзиёев 7 нафар ҳокимга охирги марта «ҳайфсан» берди
7 июнь 2022, 15:45 1

Шавкат Мирзиёев 7 нафар ҳокимга охирги марта «ҳайфсан» берди

Президент ер майдонларини аукционга қўйишда сусткашликка йўл қўйган Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига охирги марта «ҳайфсан» берди. Уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Энди фақат 2 тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилади — Абдуқодир Тошқулов
7 июнь 2022, 15:08

Энди фақат 2 тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилади — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири энди фақат икки тоифадаги талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилиши, қолган ҳолларда эса академик мобиллик қўлланилишини таъкидлади. «Талаба турмуш қурса ва давлат хизматчиси бошқа иш жойига ўтса, вазирнинг хати билан кўчиришга рухсат берилади», — деди Абдуқодир Тошқулов.

«Агробанк» экотизим доирасида иккита — Agromarkaz ва Agrozamin-O‘zimizniki лойиҳаларини тақдим этди
7 июнь 2022, 15:00

«Агробанк» экотизим доирасида иккита — Agromarkaz ва Agrozamin-O‘zimizniki лойиҳаларини тақдим этди

«Агробанк» нинг янги — Agromarkaz ва Agrozamin-O‘zimizniki лойиҳалари — фермерлар ва томорқа ер эгаларига мўлжалланган.

Ўзбекистонга келаётганлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди
7 июнь 2022, 14:48

Ўзбекистонга келаётганлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

10 июндан бошлаб Ўзбекистонга кириб келувчи ҳам хорижлик, ҳам маҳаллий фуқаролар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар, жумладан, манфий натижали ПЗР-тест ҳамда ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаби бекор қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лабораториясида рангли пахта бўйича тажриба ўтказилмоқда
7 июнь 2022, 14:25

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лабораториясида рангли пахта бўйича тажриба ўтказилмоқда

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг «Ғўза биотехнологияси» лабораторияси ноодатий рангда пахта етиштириш бўйича тажриба ўтказмоқда. Табиий рангли тола ишлаб чиқариш пахтанинг экспорт салоҳиятини оширади, деб ҳисоблайди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинди
7 июнь 2022, 13:07

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди. У 2017−2019 йилларда Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган даврида катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистонлик таэквондочи Римдаги Гран-прида совриндор бўлди
7 июнь 2022, 13:02

Ўзбекистонлик таэквондочи Римдаги Гран-прида совриндор бўлди

Рим шаҳрида Гран-при туркумига кирувчи турнирда таэквондочи Шуҳрат Салаев бронза медалини қўлга киритди.

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
7 июнь 2022, 12:54

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Марказий Осиёга ташрифи доирасида БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ҳам келади. Сенат ва Ёшлар ишлари агентлигида музокаралар, шунингдек, Ўзбекистоннинг лидер аёллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Қозоғистон чегарадан ўтишда ПЗР тест ва вакцинация ҳужжати бўйича талабни бекор қилди
7 июнь 2022, 12:40

Қозоғистон чегарадан ўтишда ПЗР тест ва вакцинация ҳужжати бўйича талабни бекор қилди

8 июндан бошлаб Қозоғистон чегарани кесиб ўтишда эмланганлик ҳужжати ва ПЗР тести талабини бекор қилди. Шунингдек, мамлакатнинг 7 та вилоятидаги вақтинчалик ёпилган 12 та автомобил чегара ўтказиш пунктларининг иши қайта тикланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг