29 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида 20 кун давомида Тошкент аҳлини шод қилиб келаётган Tashkent Opera Fest байрамининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.
28 май куни Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлиси юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади. Аввалроқ Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб, ҳеч қандай сабабларсиз Uzreport TV телеканалида ҳам, телеканалнинг YouTube-саҳифасида ҳам тўхтатилган эди.
Жаҳон банки гуруҳи 2022−2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди. У учта стратегик мақсадга қаратилган — хусусий секторда инклюзив бандликни ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва «яшил» иқтисодий ўсиш ҳисобига фаровонликни ошириш ва барқарор ривожланиш.
Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш сентябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Дастлаб буни 2021 йил 1 августгача бажариш режалаштирилган эди, муддатлар бир неча бор ортга сурилди. Хусусий уйларнинг 97,7 фоизида ҳисоблагичлар ўрнатилган, квартираларнинг атиги 53 фоизга қамраб олинган.
Жиззах вилоятининг Фориш туманида селдан талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қуриш ишлари бошланди. Оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади. 100 га яқин уй-жойларда реконструкция ишлари олиб борилади.
25 май куни Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати ишга тушди. Эндиликда ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларини қамраб олади.
Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.
Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.
Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги цемент сақлаш омборхонасида 2000 туп марихуана ўстирганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қўлга тушмаслик учун омборхонага ўт қўйиб юборишган.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ижро ҳокимияти, ҳам вакиллик ҳокимияти раҳбари бўлиши нотўғрилигини таъкидлади. «Бу масалани Конституция билан ечиб қўйиш керак», деди у. Унинг таъкидлашича, амалдаги Конституция билан барча кутилган ўзгаришларни амалга оширишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.
Самарқандда Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш иншооти қуриш учун ер кавлангани аниқланди. Кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилган.
Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга келиши мумкин бўлган мигрантлар сонига чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда ушбу чекловга кўра, пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун бора олади.
«Инвесторлар жанги 2.0» танловида инвестицион портфели энг катта ўсишни кўрсатганлар ғолиб бўлишади. Аризалар 6 июнь кунигача қабул қилинади якунланади.
Фарғона вилоят ХТБ ўқитувчи ўқувчига бақириб, юзига урганидан кейин қиз деразадан сакраб тушгани акс этган видеога изоҳ берди. Маълум қилинишича, синф биринчи қаватда жойлашган, қиз бунгача ҳам дарс тугашига 5 дақиқа қолганида синфни дераза орқали тарк этган.
АҚШнинг Техас штатида 18 ёшли ўсмир Сальвадор Рамос бошланғич мактабда отишма содир этди. Ҳодиса натижасида 19 нафар ўқувчи ва битта ўқитувчи ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг