Қизларни БАА ва Уммонда фоҳишалик қилишга мажбурлашда гумонланган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Устюртда «Қуйи Шарқий Бердақ» конидаги янги 5-излов-қидирув қудуғидан кунига 1 млн куб метр газ олинмоқда. «Ўзбекнефтгаз» компанияси мазкур ҳудудда йил охирига қадар яна 36 та янги газ қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг кутилаётган Россияга расмий ташрифи, Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлагани воқеаси, электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими, поезд чипталари нархи ошишига фаолларнинг муносабати, 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистонлик машҳур «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев Бишкек марказида ўтказилган махсус операция чоғида ўлдирилди. АҚШ Колбаевни «Қирғизистондаги энг нуфузли жиноий гуруҳ раҳбари» деб атаган ва уни дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар рўйхатига киритган.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.
Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Германия олти давлат, жумладан, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларнинг ўз ватанларига тезроқ қайтишларига имкон беради.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 24 ёшли йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда йўлда ёнаётган машина видеоси пайдо бўлди.
Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уй оғишига бино пойдеворига кирган ёмғир сувлари оқибатида вертикал сейсмик чокларнинг лойиҳавий ҳолатидан кўчиши сабаб бўлгани маълум қилинди. Қурилиш вазирлиги бино ҳолати ўрганилиб, пудратчига «зудлик билан чора кўриш» талаби қўйилганини қайд этди.
Nemolchi.uz лойиҳаси Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир қиз 4 нафар қўшниси томонидан зўрланганини маълум қилди. Қизнинг қариндошлари айтишича, экспертиза туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги сабабли воқеадан 3 кун ўтиб ўтказилган, жиноят иши эса фақат битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган.
4 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.
2023 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти квант нуқталарини кашф этган ва синтез қилган олимлар — Мунги Бавенди, Луи Брюс ва Алексей Экимовга берилди.
Ўзбекистон президенти 2024 йил охиригача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналарида аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5−7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Шунингдек, у Татаристонга ҳам ташриф буюради.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.
Ўзбекистонда сентябрь ойи давомида 111 млрд 428 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
6−7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.
Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига оғир хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини режалаштирилганидек 1 октябрдан эмас, октябрь охирида бошлашни режалаштирмоқда. Қозоғистон энергетика вазирининг маълум қилишича, газ қувурида таъмирлаш ишлари давом этмоқда, етказиладиган газ ҳажми ҳам келишиб олинмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг