Ўзбекистон ички газ ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва импорт 1,55 млрд долларга етганига қарамай, газ экспорт қилишни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатларга «кўк ёқилғи» етказиб бериш қарийб 600 млн долларга етди. Хитой 667,4 млн долларлик ўзбек газини импорт қилганини билдирди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланиши режалаштирилмоқда. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва қўшма темирйўл компанияси лойиҳа бўйича инвестиция битимини имзолади (тафсилотлар).
АҚШ Конгресси Сенати ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонун лойиҳасини сўнгги дақиқаларда ёқлаб овоз берди, бу орқали ҳукумат идоралари иши тўхтатиб қўйилишининг олди олинди. Президент Жо Байден ҳужжатни имзолади.
Германиянинг Магдебург шаҳрида Рождество ярмаркасига ташриф буюрганлар устига машина ҳайдалди. Икки кишидан 11 кишигача ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ инсон жароҳат олгани айтилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинди. Шавкат Мирзиёев воқеа юзасидан Германия президентига таъзия йўллади.
Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Видео.
«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асроржон Аскаров акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди.
Ўзбекистонда IT ва финтех компанияларга тадқиқот ва ривожланиш марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозларини, технологик ускуналарни божсиз олиб киришга рухсат берилади, деди президент. Шунингдек, у Божхона кодексини янгилашга кўрсатма берди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ишламай қолаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналаридаги муаммолар бартараф этилаётганини маълум қилди. Бунинг учун республика бўйлаб 2 мингга яқин мутахассис ишламоқда.
Пряникли уйча, тирамису рулети, «Қишки олча» торти, занжабилли пряниклар ва Янги йил учун бошқа ширинликлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар таклиф этган ҳамда Дональд Трамп ва миллиардер Илон Маск қўллаб-қувватлаган ҳукуматни вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Ҳужжат яқин вақтда келишилмаса, ҳукумат ишни тўхтатишига тўғри келиши мумкин.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси йил охиригача 9% га тушади, деди президент. Унга кўра, агар тадбиркорлар билан ҳамкорлик давом этса, «келгуси йилларда бу кўрсаткични бемалол 6 фоизга туширамиз». У, шунингдек, туризм, солиқ, экспорт ва инфратузилма соҳаларидаги режалар ҳақида ҳам гапирди.
Байден маъмурияти Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия снарядлари киради.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Малайзия ҳукумати 10 йил олдин сирли тарзда йўқолган MH370 Malaysia Airlines рейсини қидириш ишларини қайта тиклашга рози бўлди. Унинг бортида 239 киши бўлган. Қидирув ишларини Американинг денгиз туби тадқиқотлари билан шуғулланувчи Ocean Infinity компанияси олиб боради.
Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳри ҳақида.
20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент автовокзалидан вилоятларга йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.
Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.
Ўзбекистон Чорвоқ сув омбори қирғоғида 10 млрд долларга Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қуришга рози бўлди. Аввалроқ озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов ушбу лойиҳани давлат раҳбарига тақдим этганди. Лойиҳа хорижий инвесторлар томонидан молиялаштирилади.
2025 йилда Ўзбекистон банклари тадбиркорлар эҳтиёжларини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда, деди президент. Давлат раҳбари кичик бизнес учун кредитлар улуши 28 фоиздан 40 фоизга ошишини таъкидлади.
Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг