Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди
25 май 2021, 11:23

Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди

24 май куни кечқурун Куала-Лумпурда ер ости туннелида иккита метро поезди тўқнашди. 213 киши жабрланди, улардан 47 нафарида оғир жароҳатлар қайд этилган.

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
25 май 2021, 11:10

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди
25 май 2021, 10:50

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди

Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
25 май 2021, 10:16

Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Шоазим Миноваров президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини назорат қилиш учун электрон дастур яратилди
25 май 2021, 09:30

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини назорат қилиш учун электрон дастур яратилди

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда амалга ошириладиган қарийб 21 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларни онлайн назорат қилиш имконияти яратилди. Қолаверса, дастурлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун эса махсус телеграм бот ишлаб чиқилди.

25 май куни веломарафон сабаб Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади
25 май 2021, 00:26

25 май куни веломарафон сабаб Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

Сешанба куни пойтахтда «Мўйноққа мадад» хайрия веломарофони ўтказилиши муносабати билан соат 9:30 дан 11:30 гача айрим кўчалар ҳаракат учун ёпилади.

Мактабгача талим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов лавозимидан озод этилди
24 май 2021, 23:55

Мактабгача талим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов лавозимидан озод этилди

Президент иштирок этган йиғилишда ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйган мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов лавозимидан озод этилди. Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

«Мен сизларга ишонаман, менинг ёш дўстларим!». Президент битирувчиларни табриклади
24 май 2021, 22:15

«Мен сизларга ишонаман, менинг ёш дўстларим!». Президент битирувчиларни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакат мактаблари битирувчиларига табрикнома йўллади. Бу йили қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар етуклик шаҳодатномаларини қўлга олишади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 май 2021, 21:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Литванинг Беларус ҳаво ҳудуди орқали ҳаво қатновларни тақиқлагани, Ҳиндистонда замбуруғнинг хавфли турини юқтириш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани, Альберт Эйнштейн мактубининг 1,2 млн долларга сотилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 май 2021, 20:30

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Мукофотланган бош вазир, Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланиши, Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари, Қашқадарёдаги мажбурий меҳнат, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги иш графиги — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди
24 май 2021, 17:27

Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди

15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди. Авиакомпаниянинг хабар беришича, бу қарор қулайликни таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Ўзи эътиқод қилаётган тушунчани ҳаммага қабул қилдиришга уриниш нотўғри — Озодбек Назарбеков
24 май 2021, 17:23 1

Ўзи эътиқод қилаётган тушунчани ҳаммага қабул қилдиришга уриниш нотўғри — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков «санъатни ҳаром деб эътиқод қилиш — динни яхши тушунмаслик, ҳовлиқмаликдан» дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «динни яхши билмасдан ва тушунмасдан туриб, жамоат олдида, минбардан туриб диндан гапириш учун, камида 25 йиллик билим олган бўлиш керак».

«Навбат Ўзбекистонга». Президент сайлови олдидан ЕХҲТнинг махсус миссияси Тошкентга келди
24 май 2021, 17:16

«Навбат Ўзбекистонга». Президент сайлови олдидан ЕХҲТнинг махсус миссияси Тошкентга келди

Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.

Ангрендаги йирик аварияда 7 киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди (янгиланди)
24 май 2021, 16:39

Ангрендаги йирик аварияда 7 киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди (янгиланди)

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида MAN юк машинаси ва еттита енгил машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди, 14 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ўзбекистонликлар Amazon`да савдо қилишлари мумкин
24 май 2021, 16:36

Ўзбекистонликлар Amazon`да савдо қилишлари мумкин

Ўзбекистон энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига кирди. Сотишни бошлаш учун тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
24 май 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 596,76 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилган, рубль эса бироз пасайган.

Тошкентда хорижда таълим олиш бўйича семинар бўлиб ўтади
24 май 2021, 15:00

Тошкентда хорижда таълим олиш бўйича семинар бўлиб ўтади

26 май куни Тошкентда QS World University Rankings рейтингига кўра топ 300 таликка кирувчи АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия ОТМларига ўқишга кириш бўйича семинар бўлиб ўтади. Семинар доирасида Navitas Ltd халқаро ОТМлар ассоциацияси эксперти Никита Шилеев абитуриентларнинг саволларига жавоб беради.

Ҳафтанинг иккинчи ярми жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда
24 май 2021, 14:39

Ҳафтанинг иккинчи ярми жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда

Шу кунларда бир қатор вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиб, шамол кучайиши мумкин. Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакатга жуда илиқ ҳаво кира бошлайди, кундузги ҳарорат + 34 … + 37 даражага кўтарилади.

Самарқандда электр тармоғидаги узилиш сабаб трамвай икки соатга тўхтаб қолди
24 май 2021, 13:17

Самарқандда электр тармоғидаги узилиш сабаб трамвай икки соатга тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида трамвай электр тармоғидаги узилиш сабаб тўхтаб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб ҳаракатга келтирилгани юзасидан изоҳ берилди. Унда таъкидланишича, йўловчилар трамвай бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун итариб, чорраҳани бўшатиб қўйишга кўмаклашишган.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади
24 май 2021, 12:49 2

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг