Корея Республикаси «Олмалиқ КМК»га 12 млн доллар грант ажратади
28 декабрь 2022, 12:27

Корея Республикаси «Олмалиқ КМК»га 12 млн доллар грант ажратади

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон ($12 млн) миқдоридаги грант ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан ўзбек-корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Сирдарёда мактабга қайиқда қатновчи қиз ва оиласи учун дарёда махсус ускунали трос тортилади
28 декабрь 2022, 12:20

Сирдарёда мактабга қайиқда қатновчи қиз ва оиласи учун дарёда махсус ускунали трос тортилади

Тармоқларда ёш қизалоқ мактабдан қайтишда Сирдарё дарёсидан қайиқ орқали сузиб ўтаётгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Вилоят ҳокими в.б. Акмал Махмудалиев қиз ва онаси билан учрашди. Ҳоким улар учун дарё қирғоқларини боғловчи махсус ускунали трос тортилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади
28 декабрь 2022, 12:15

Ўзбекистонда 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади

Сенат 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва спиртли ичимликларни интернет ҳамда савдо автоматлар орқали сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Тақиқлар рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди.

Ўзбекистонда болалар ва ҳомиладор аёллар мавжуд бўлган транспортларда чекиш тақиқланади
28 декабрь 2022, 11:16

Ўзбекистонда болалар ва ҳомиладор аёллар мавжуд бўлган транспортларда чекиш тақиқланади

Ўзбекистонда болалар ва ҳомиладор аёллар мавжуд бўлган транспортларда спиртли ичимликлар, тамаки ва электрон сигареталардан фойдаланиш тақиқланади. Янги қонунга, эскисидан фарқли ўлароқ, жамоат жойларининг батафсил рўйхати киритилди (Рўйхат).

Ер усти метро линияси фақат бир кун кеч иш бошлади
28 декабрь 2022, 11:15

Ер усти метро линияси фақат бир кун кеч иш бошлади

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида поездлар соат 07:10 дан ҳаракатлана бошлаши ҳақида хабар берилганди. «Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, бу тартиб фақат бир кун — 28 декабрь учун жорий этилган.

Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди
28 декабрь 2022, 11:02

Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди

Эндиликда Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди. Бу ҳақдаги норма Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 25 сўмга арзонлади
28 декабрь 2022, 10:08

Банкларда долларнинг сотиш курси 25 сўмга арзонлади

Тижорат банклари 28 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 145 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 225 сўм.

Болалар ўлими ҳақидаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигидан яширилган — вазир
28 декабрь 2022, 09:03

Болалар ўлими ҳақидаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигидан яширилган — вазир

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев «Док-1 Макс» сиропини қабул қилган болалар ўлими ҳақидаги маълумотлар вазирликдан яширилганини айтди. У 18 нафар боланинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, узр сўради.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонида ЙТҲга учради: 10 киши жароҳатланди
27 декабрь 2022, 23:01

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонида ЙТҲга учради: 10 киши жароҳатланди

Жидда-Мадина йўлида Ўзбекистондан зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 50 зиёратчидан 10 нафари жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.

27 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 декабрь 2022, 22:57

27 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Док-1 Макс» дориси бўйича жиноят иши қўзғатган ДХХ,18 нафар болани сақлаб қололмагани учун узр сўраган ССВ раҳбари, сенаторлар маъқуллаган давлат бюджети тўғрисидаги қонун, «Маҳалла бюджети» тизими, давлат хизматчилари сони қандай камайтирилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Док-1 Макс» билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши ДХХ томонидан қўзғатилди
27 декабрь 2022, 22:03 1

«Док-1 Макс» билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши ДХХ томонидан қўзғатилди

ДХХ Тергов бошқармаси томонидан 18 бола ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» билан боғлиқ ҳолат бўйича Quramax medical ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Сенат «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди
27 декабрь 2022, 18:08

Сенат «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди

Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди. «Қонуннинг бундай шаклда қабул қилиниши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.

Coca-Cola`нинг янги йил карвони байрамни етказиб беради: арча, байрамона салютлар ва таомлар фестивали
27 декабрь 2022, 17:00

Coca-Cola`нинг янги йил карвони байрамни етказиб беради: арча, байрамона салютлар ва таомлар фестивали

Humo Arena`да ҳар оқшом меҳмонларни эртак, Coca-Cola карвони, байрамона салютлар, мазали таомлар ва сеҳрли лаҳзалар кутмоқда.

Ўзбекистон ва Япония экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум имзолади
27 декабрь 2022, 16:07

Ўзбекистон ва Япония экология соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум имзолади

ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида турк ҳамда хитой компаниялари электр узатиш тармоқларини қуради
27 декабрь 2022, 15:27

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида турк ҳамда хитой компаниялари электр узатиш тармоқларини қуради

Туркиянинг «ŞA-RA ENERJĪ» ва Хитойнинг «Xian Electric Engineering» компаниялари Энергетика вазирлигининг Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида 213 километр ва 72 километр узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш тендерларида ғолиб бўлди.

Ўзбекистонда Қатар элчихонаси иш бошлайди
27 декабрь 2022, 15:25

Ўзбекистонда Қатар элчихонаси иш бошлайди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди. Учрашувда икки давлат муносабатларининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатлари муҳокама қилинди.

Сенаторлар 2023 йил учун мўлжалланган давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади
27 декабрь 2022, 15:13

Сенаторлар 2023 йил учун мўлжалланган давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

27 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтган Сенатнинг 36-ялпи мажлисида юқори палата вакиллари «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Тошкентда шарқона форматдаги RABAD қурилиш савдо маркази очилмоқда
27 декабрь 2022, 15:00

Тошкентда шарқона форматдаги RABAD қурилиш савдо маркази очилмоқда

Тадбиркорлар ҳамда қурилиш, таъмирлаш ва безатиш билан боғлиқ товарлар сотиладиган дўконлар эгалари ҳозирданоқ RABAD қурилиш савдо марказидан тижорий кўчмас мулкини сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин
27 декабрь 2022, 13:01

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» маркази директори Шерзод Хабибуллаев Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Янги йилнинг илк кунида эса водий вилоятларида қор ёғади.

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди
27 декабрь 2022, 12:38

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди

23 ёшли жиззахлик фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини интернетда улашиб келган. Улар орасида Конституцияни хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи материал ҳам аниқланди. Фуқаро 3 йил 6 ойга қамалди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг