Yoshlar, Navo ва Kinoteatr каналларига рекламадан даромад олишга рухсат берилди
19 ноябрь 2021, 14:27

Yoshlar, Navo ва Kinoteatr каналларига рекламадан даромад олишга рухсат берилди

Yoshlar, Navo ва Kinoteatr телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат берилди.

Сенат рулда bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади
19 ноябрь 2021, 13:43

Сенат рулда bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади

Сенат машина бошқараётганда bluetooth ва қўлни банд қилмайдиган бошқа ускуналар орқали телефонда суҳбатлашишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Паспорт (ID-карталар) бўлган тақдирда, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспортни олиб юриш шарт бўлмайди. Монитор учун жарима бекор қилинмоқда, суғурта полиси йўқлиги учун жарима пасайтирилади. Қонун президент томонидан имзоланиши лозим.

«Пасткаш эркаклари бор ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ишлаётган жамиятнинг борлиги уятли» — Расул Кушербаев
19 ноябрь 2021, 12:47

«Пасткаш эркаклари бор ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ишлаётган жамиятнинг борлиги уятли» — Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутат аёл Феруза Бабашева атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди. У аёлнинг бир эркак билан биргаликдаги фотосуратлари ва видеосининг ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетганини кескин қоралаб, «ким ва нима бўлишидан қатъи назар, одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмаслигини» таъкидлади.

Коронавирусга қарши эмланувчиларнинг 75 фоиздан ортиғи вакцинанинг биринчи дозасини олди
19 ноябрь 2021, 12:25

Коронавирусга қарши эмланувчиларнинг 75 фоиздан ортиғи вакцинанинг биринчи дозасини олди

18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Оролбўйида кардиология маркази очилади
19 ноябрь 2021, 11:59

Оролбўйида кардиология маркази очилади

Ҳукумат қарори билан Оролбўйида кардиология тиббиёт маркази ташкил этилади. Марказ Оролбуйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга тиббий ёрдам кўрсатади. Марказ касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади
19 ноябрь 2021, 11:53

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари
19 ноябрь 2021, 11:38

Ҳокимлик биносини таъмирлаш, ҳайфсан, маблағ ажратиш — ҳокимларнинг истеъфога чиқишдан олдинги қарорлари

Ноябрь ойида Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари алмаштирилди. Ҳудудлар раҳбарлари ишининг сўнгги кунларида хилма хил қарорларни имзоладилар — турли ташкилотларга маблағ ажратишдан тортиб, автомобилни бошқа ташкилот балансига ўтказишгача. «Газета.uz» уч вилоят собиқ ҳокимларининг охирги қарорларини ўрганиб чиқди.

Ота-оналар учун Bebbo иловаси ишга туширилди
19 ноябрь 2021, 11:16

Ота-оналар учун Bebbo иловаси ишга туширилди

ЮНИCЕФ Ўзбекистонда ота-оналар учун 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлаб берувчи Bebbo мобил иловасини ишга туширди. Иловада эмлашлар, тиббий кўриклар ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини ҳам қайд этиб бориш мумкин.

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди
19 ноябрь 2021, 10:53

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди

Дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 даража совуқ, кундуз куни +14…+17 даража илиқгача кўтарилади.

ССВ шифохоналардаги тозалик ҳолатини алоҳида назоратга олди
19 ноябрь 2021, 10:48

ССВ шифохоналардаги тозалик ҳолатини алоҳида назоратга олди

ССВ ишчи гуруҳи тиббиёт муассасаларининг ишида камчиликларни аниқлади: узун навбатлар, ортиқча қоғозбозликлар ва санитария-гигиена меъёрларига амал қилмаслик. Вазир Беҳзод Мусаев барча муассасаларнинг санитария-гигиеник ҳолатини зудлик билан яхшилаш бўйича топшириқ берди.

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади
19 ноябрь 2021, 10:47 1

Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади. Илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилади
19 ноябрь 2021, 10:41

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилади

Президент миллий телерадиокомпания тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали — Nurafshon TV`ни ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Телеканалнинг асосий вазифалари ислоҳотлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъатини кенг тарғиб қилиш этиб белгиланди.

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди
19 ноябрь 2021, 10:11

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари
19 ноябрь 2021, 10:10

«Афғонистон муаммоларини қўшни давлатлар зиммасига юкламаслик керак» — ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов белгиялик журналистнинг Ўзбекистон Афғонистон ҳукуматини шакллантиришда «Толибон»га таъсир ўтказишга уриняптими ёки бу ҳаракат билан муносабатларни қандай кўзда тутаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди. «Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатларининг елкасига юкламаслик керак», — деди вазир ва айрим давлатлар пул таклиф қилаётгани ва бунинг эвазига минглаб афғон қочқинларини қабул қилишни сўраётганини қўшимча қилди. «Биз буни тушунмаяпмиз», — деди Абдулазиз Камилов.

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди
19 ноябрь 2021, 10:04

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
19 ноябрь 2021, 08:44

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.

Қарзга олинган 57 млн сўмни «1xbet»да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осди
19 ноябрь 2021, 00:21

Қарзга олинган 57 млн сўмни «1xbet»да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осди

«1xbet» қимор ўйинларига муккасидан кетган ФарДУ ўқитувчиси танишидан олган 57 млн сўмни ютқазиб қўйганидан сўнг қабристонда ўзини осиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фарғона туманида ота-ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 ноябрь 2021, 21:50

Фарғона туманида ота-ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона туманида 62 ёшли ота ва 31 ёшли ўғил ўз уйларида ис газидан заҳарланиб вафот этди.

18 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 ноябрь 2021, 21:30

18 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги амалга оширилган тайинловлар, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» ни алмаштириш муддати узайтирилиши, газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилиниши — «Газета.uz»нинг 18 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

2022 йилда Ўзбекистон президентининг Брюсселга ташрифи чоғида ЕИ билан янги битим имзоланади
18 ноябрь 2021, 20:55

2022 йилда Ўзбекистон президентининг Брюсселга ташрифи чоғида ЕИ билан янги битим имзоланади

Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш яқин орада якунланади. Ҳужжатни Ўзбекистон президентининг келаси йил Брюсселга қилинадиган ташрифи чоғида имзолаш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг