Оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят қилганлар, оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар ва бошқаларнинг геном бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Ҳукумат Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси этиб тайинланди. Аввалроқ собиқ раис Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
17 ноябрдан Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман, Ливан ва Ливия фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга авиатранзити вақтинча чекланди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева таъкидлашича, аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар қонунчиликда белгиланганига қарамай етарли эмас. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож аёлларни «Аёллар дафтари»га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чорасини кўриш лозим.
Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Ўзбекистон бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Ҳудудлар кесимида шохобчаларнинг ишлаш вақти (жадвал).
Чирчиқ шаҳрида зирҳланган автомашиналар, седан, автобуслар, тиббий ёрдам машиналари, қолаверса, зирҳли ҳарбий машиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳарбий-саноат компанияси ҳукумат қўшинлари, халқаро қутқарув ва хавфсизлик ташкилотлари ҳамда юқори мартабали мижозлар учун зирҳли техника ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,84 сўмга кўтарилиб, 10 768,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган фаоллар йиғилишида янги ҳоким расман эълон қилинади.
Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 3229 нафар ходим ишдан четлатилди, 374 нафари эса жаримага тортилди.
ЮНИCЕФнинг минтақавий директори Афшан Хан мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга бир ҳафтага ташриф буюрди. Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида у меҳрибонлик уйларини ёпишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Lactel бренди ўзининг сут маҳсулотлари билан машҳур бўлиб, уларни ишлаб чиқариш учун табиий сифатли хом ашёлардан фойдаланади.
Turkish Airlines`нинг Тошкентдан Истанбулга чоршанба куни парвози об-ҳаво шароити туфайли 5 соатга кечиктирилди. Сўнг экипаж смена тугаши сабабли парвозни бекор қилди. Самолёт пайшанба куни соат 9:00 да парвозни амалга ошириши керак эди, бироқ бир оиланинг учишдан бош тортгани сабабли рейс яна 2 соатга кечиктирилди.
Андижон нефть базасида 24,3 млрд сўм, Жиззах нефть базасида эса 35 млрд сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик, қолаверса, ишдан бўшатилган шахсларга ойлик тўлаш, мукофот пуллари ва компенсациялар ноўрин ҳисоблангани аниқланган эди. Жамиятлар раҳбарлари ишдан олиниб, жиноят иши очилганди. Бош прокуратура ҳужжатлар судга юборилганини маълум қилди.
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.
23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Президент фармонига асосан, Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг