Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
22 октябр 2021, 16:53

Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида 19 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Spark билан тўқнашди. Натижада Spark йўловчиси ҳалок бўлди.

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк
22 октябр 2021, 16:22

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк

Тижорат банклари томонидан валютада 1 млн долларгача қарзи бўлган (умумий қарздорлик 2,5 млрд доллар) 15 мингдан ортиқ корхоналарнинг хорижий валютада ажратилган кредитларни сўмга ўтказиш бўйича таклифлар юборилган. Марказий банк раисининг айтишича, 561 та компания валютадаги кредитларини сўмга ўтказишга розилик билдирган, лекин бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
22 октябр 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,02 сўмга кўтарилиб, 10 703,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Қарийб 422 минг фуқаро сайловда муддатидан олдин овоз берди
22 октябр 2021, 15:49

Қарийб 422 минг фуқаро сайловда муддатидан олдин овоз берди

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 14−20 октябрь кунлари президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида жами 421 618 нафар фуқаро қатнашди.

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади
22 октябр 2021, 15:18

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилган.

Самарқандда KFC ресторани очилади
22 октябр 2021, 15:00

Самарқандда KFC ресторани очилади

23 октябрь куни Самарқандда янги КFC ресторанининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир доирасида шоу дастур бўлиб ўтади ва меҳмонлар совғалар ютиб олишлари мумкин бўлади.

Энди унча оғир бўлмаган жиноятни содир этганлар ҳам фарзанд асраб олиши мумкин
22 октябр 2021, 14:42

Энди унча оғир бўлмаган жиноятни содир этганлар ҳам фарзанд асраб олиши мумкин

Президент фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Унга кўра, ҳаётга, соғлиққа қарши, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятларни қасддан содир этганлар бола асраб олиши мумкин эмас деб белгиланмоқда. Унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган ва жазо муддатини ўтаганларга эса фарзанд асраб олишга рухсат берилади. Қолаверса, фарзандликка олувчи ва олинувчи ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт.

«Йил охиригача 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланади» — Беҳзод Мусаев
22 октябр 2021, 11:30

«Йил охиригача 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланади» — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда йил якунига қадар 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди. У Ўзбекистон жаҳонда вакциналаш жараёни бўйича жуда юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар орасида эканлигини таъкидлади. ССВ маълумотларига кўра, 18 октябрь ҳолатига режадаги аҳоли қисмининг 27,57 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Рамиз Усмонов Алишер Навоий театри раҳбари бўлди
22 октябр 2021, 11:07

Рамиз Усмонов Алишер Навоий театри раҳбари бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига раҳбар этиб тайинланди.

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади
22 октябр 2021, 11:07

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлади. Кечаси -2 даражагача совуқ, кундузи 18 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Коронавирусдан вафот этганлар сони расман 1300 га етди
22 октябр 2021, 10:43

Коронавирусдан вафот этганлар сони расман 1300 га етди

COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг расман қайд этилган сони 1300 га етди, хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Сенат гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади
22 октябр 2021, 10:13

Сенат гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ имтиёзлари ортидан бюджет 250 млрд сўмдан кўпроқ маблағни йўқотади.

Президент Жиззахдаги Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилаётган завод фаолияти билан танишди
21 октябр 2021, 22:40

Президент Жиззахдаги Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғилаётган завод фаолияти билан танишди

ADM Jizzakh заводининг қиймати 216 млн долларлик иккинчи босқичи лойиҳаси доирасида автомобилларни кичик узелли ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Президент Kia, Renault ва LADA автомобиллари йиғиладиган завод фаолияти билан танишди.

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда
21 октябр 2021, 22:18

Чирчиқда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини оммавий эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда

Чирчиқ ҳокими бир ҳафта ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (умумий овқатланиш, гўзаллик салонлари ва бошқалар) ходимларини оммавий эмлаш учун мобил гуруҳларни ташкил этишга фармойиш берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 октябр 2021, 21:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь конституцияси авторитар характерга эгалигини таъкидлагани, Жанубий Корея ўзининг илк космик ракетасини фазога учиргани, Латвияда 15 ноябргача локдаун жорий қилингани, Дональд Трамп ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини яратаётгани, Турк лираси рекорд даражада қадрсизлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
21 октябр 2021, 21:09

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди. Ойбек Баракабаев ва Дониёржон Тожибоев ўн йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусдан вафот этган — ЖССТ
21 октябр 2021, 20:26

Дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусдан вафот этган — ЖССТ

2021 йилнинг май ойига қадар дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари COVID-19`дан вафот этишган. ЖССТ шифокорларни корорнавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган
21 октябр 2021, 19:17

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди.

Қашқадарёда 9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди
21 октябр 2021, 18:08

Қашқадарёда 9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди

Қашқадарёда 2012 йилда Nexia-2 ҳайдовчисини ўлдириб, далага кўмиб юборган шахслар жинояти фош этилди.

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди
21 октябр 2021, 17:28

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги Хўжа Порсо жоме масжидини бузиб қайта қуриш учун масъул идоралар хулосаси олинганини маълум қилди. Маданий мерос агентлиги эса лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилганини қайд этди. Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг