Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
25 октябр 2021, 11:30

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +4…+9, кундуз кунлари +7…+12 даража илиқгача пасаяди.

Рейтинг: Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади
25 октябр 2021, 11:25

Рейтинг: Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади

Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳкумларнинг умумий сони бўйича рейтингда 62-ўринни эгаллади, ҳозир муассасаларда 22 867 нафар шахс жазо ўтамоқда. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади ва бу борадаги рейтингда эса Ўзбекистон 179-ўринга лойиқ кўрилди.

«Толибон» Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлаб беришга ваъда берди
25 октябр 2021, 10:38

«Толибон» Ўзбекистонга электр бўйича барча қарзларни тўлаб беришга ваъда берди

«Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича барча қарзларини тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб беришни «бир соатга ҳам» тўхтатмаганини қайд этган.

Президент бир қатор ички ишлар органи ходимларини мукофотлади
25 октябр 2021, 10:28

Президент бир қатор ички ишлар органи ходимларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Талабаларнинг 25 октябрдан таътилга чиқиши бўйича хабар асоссиз — Олий таълим вазирлиги
25 октябр 2021, 09:44

Талабаларнинг 25 октябрдан таътилга чиқиши бўйича хабар асоссиз — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги хабарларнинг асоссизлигини таъкидлаб, уларга ишонмасликка чақирди.

53 нафар сайловчида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди
24 октябр 2021, 22:48

53 нафар сайловчида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди

Сайлов участкаларида пирометрия давомида 53 кишида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди, дея хабар қилди СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев. Ушбу сайловчилар алоҳида хонага ажратилди, уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди ва бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди.

20:00 га қадар 80,8% сайловчилар овоз берди
24 октябр 2021, 22:14

20:00 га қадар 80,8% сайловчилар овоз берди

Соат 20:00га қадар президент сайловида овоз берганлар 80,8%дан ошди. Дастлабки натижалар эртага эълон қилинади.

Мамлакат ичида президент сайловида овоз бериш якунланди
24 октябр 2021, 20:34

Мамлакат ичида президент сайловида овоз бериш якунланди

Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди. Дастлабки натижалар эртага эълон қилинади.

«Оилавий» овоз бериш ҳолатлари учрамоқда — МСК раҳбари ўринбосари
24 октябр 2021, 18:18

«Оилавий» овоз бериш ҳолатлари учрамоқда — МСК раҳбари ўринбосари

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, айрим сайлов участкаларида «оилавий» овоз бериш ҳолатлари учрамоқда. 519-сайлов участкасида олинган видеолавҳа ҳам таҳлил қилинган. Ўрганиш натижалари прокуратурага юборилган.

Сайловда овоз берганлар 70%дан ошди
24 октябр 2021, 17:55

Сайловда овоз берганлар 70%дан ошди

Соат 17:00га қадар президент сайловида овоз берганлар 71,8%дан ошди. Қатор давлатлардаги ваколатхоналарда овоз бериш тугади. Вашингтон ва Нью-Йоркда сайлов участкалари очилди.

Сайловчиларнинг қарийб 65 фоизи овоз берди
24 октябр 2021, 17:12

Сайловчиларнинг қарийб 65 фоизи овоз берди

15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон президенти сайловларида рўйхатга олинган сайловчилардан 12 млн 748 минг 549 киши, яъни уларнинг 64,2 фоизи овоз берди.

Онлайн овоз бериш тизими кўплаб афзалликларга эга — британиялик кузатувчи
24 октябр 2021, 17:02

Онлайн овоз бериш тизими кўплаб афзалликларга эга — британиялик кузатувчи

Буюк британиялик халқаро кузатувчи Ўзбекистонда келгусиисайловларда дунёнинг исталган нуқтасидан овоз бериш, ташкилий харажатларни қисқартириш ва сайлов комиссияси фаолиятини янада самарали қилиш имкониятини тақдим этувчи онлайн овоз бериш тизими жорий этилишига умид билдирди.

Прокуратурага қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабар келгани йўқ — бош прокурор
24 октябр 2021, 16:50

Прокуратурага қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабар келгани йўқ — бош прокурор

Соат 15:00га қадар прокуратура органлари президент сайловлари жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари бўйича хабарлар олгани йўқ, дея хабар берди бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев. У қонун бузилишлари ҳақидаги барча маълумотлар ҳам прокуратура органларига етиб бормаслиги мумкинлигини таъкидлаб, журналистларни Бош прокуратурага бундай ҳолатлар бўйича маълумот беришга чақирди.

Сайловда иштирок этганлар сони 52 фоиздан ошди
24 октябр 2021, 16:03

Сайловда иштирок этганлар сони 52 фоиздан ошди

Президент сайловида 10 млн 462 минг 575 нафар фуқаро, яъни рўйхатга олинган сайловчиларнинг 52,7 фоизи овоз берди.

Сайловларнинг ўтказилиши халқаро стандартларга жавоб беради — МДҲ ПА
24 октябр 2021, 15:43

Сайловларнинг ўтказилиши халқаро стандартларга жавоб беради — МДҲ ПА

Ўзбекистонда президент сайловлари халқаро стандартларга мос ўтказилмоқда, дея таъкидлади Россия Федерал Кенгаши қўмитаси раисининг ўринбосари. Унинг фикрига кўра, номзодлар илгари сурган дастурлар умуман олганда «ўзбек халқининг кутилмаларига жавоб беради».

ЕХҲТ вакили сайлов ҳақидаги фикрлари билан бўлишди
24 октябр 2021, 14:49

ЕХҲТ вакили сайлов ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхольд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этди. «Сизлар тўғри. йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас, навбатдаги қадамларни ҳам қўйиш керак», — деди у. Шу билан бирга у айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.

Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича сайловчилар овоз берди
24 октябр 2021, 12:43 2

Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича сайловчилар овоз берди

Соат 11:00 га қадар Ўзбекистон президенти сайловларида 33,6% сайловчилар овоз беришди. «Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Соат 9:00 га қадар сайловчиларнинг 12,3 фоизи овоз берди
24 октябр 2021, 12:03

Соат 9:00 га қадар сайловчиларнинг 12,3 фоизи овоз берди

МСК маълумотларига кўра, соат 9:00 да Ўзбекистонда бўлиб ўтаёган президент сайловларида сайловчиларнинг 12,3 фоизи овоз берган. Энг паст кўрсаткич — Тошкентда (7,2%), энг кўп овоз берганлар — Фарғона вилоятида (16,9%).

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида овоз берди (фото)
24 октябр 2021, 11:55 4

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида овоз берди (фото)

Амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида иштирок этиб, ўз овозини берди (фото).

Қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раҳбари
24 октябр 2021, 11:47

Қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раҳбари

Президент сайлови учун ташкил этилган биринчи участкалар Тошкент вақти билан Сеул ва Токиода 4:00да очилди. Охирги бўлиб Нью-Йоркдаги сайлов участкаси 25 октябрь куни эрталаб ёпилади. МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг