Тижорат банклари 22 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 440−11 490 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 520−11 565 сўм.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида Олмазор (соат 14:00 гача), Юнусобод, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари (соат 16:00 гача)нинг айрим кўчаларида элeктр таъминоти тўхтатилди.
Ёшлар куни муносабати билан оммавий югуриш мусобақалари ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишланган Olympic day мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли пойтахтдаги айрим кўчаларда 23 июндан 25 июнгача автомобиллар ҳаракати чекланади.
Енгил атлетикачи Андрей Куликов Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб марафон масофасини 4 соату 9 дақиқада босиб ўтди. Бундай югуриш биринчи марта бўлиб ўтди. «Орол денгизи экологик фожиасининг ҳалокатли кўламини чинакам ҳис қилиш учун бу ерга ташриф буюриш керак», — деди у.
Ўзбекистон май ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 78,16 млн долларгача ошган, бу апрель ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми эса, аввал хабар қилганимиздек, пасайишда давом этмоқда.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этаётгани, Бекободда ўзини осишга уринган махбус, 2021 йилдан бери ҳибсда турган 3 ўзбекистонлик опа-сингил, сув етказиб бериш давлат-хусусий шерикликка ўтказилиши, ўтган йилдан 10%га ошган грант квоталари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Велосипедчи Николай Сдержиковни якшанба куни эрталаб Тошкент-Чорвоқ йўлида машина уриб юборди. У дарҳол ўрнидан тура олмагани учун машинани эслолмаган. Велосипедчи ҳодиса тасвирларини юборган кишига 10 млн сўм мукофот пули кафолатланганини маълум қилди.
Париж расмийлари шаҳардаги бинолар баландлигига расман чеклов қўйди. Янги қоидаларга кўра, Франция пойтахтидаги барча янги бинолар 37 метр ёки 12 қаватдан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди
Австриянинг Raiffeisen Bank International гуруҳининг Россиядаги шўбаси «Райффайзенбанк» мижозлари олувчи банк Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давларда жойлашган бўлса, еврода чиқувчи тўловларни амалга ошира олмайди.
Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Мамлакатлар, хусусан, фуқаролик, фуқароларнинг кўчмас мулки ва уларнинг судланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни алмашади.
Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола шифохонага ётқизилди.
1 июлдан пойтахтда давлат тиббий суғурта тизими жорий этилади. Энди аҳоли шифохонада даволаниш учун йўлланмани оилавий шифокор кўригидан ўтгач, электрон тарзда олади. Шунингдек, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори-дармонлар пакети бепул тақдим этилади.
Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ўтказилган 1 млрд 38 млн сўмлик давлат хариди жараёнда иштирок этган 2 та корхона таъсисчиси эр-хотин бўлгани сабабли бекор қилинди. Харид комиссияси аффилланганлик ҳолатига баҳо бермаган ва танловни бекор қилиш чорасини кўрмаган.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий корхоналар сонидаги улуши 27 фоизни ташкил этди. Рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг эса 30 фоизи ишламаяпти. 2022 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 6 ва 7 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, элчи, ШҲТ бош котиби лавозимларида ишлаган Владимир Норов 45 йиллик фаолиятидан сўнг нафақага чиқди. Дипломат 2022 йил декабридан буён Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистонда 2030 йил якунигача истеъмолчиларга сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.
Термиз-Сариосиё йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд қўриқланмайдиган кесишмадан ўтаётган «Жигули»ни уриб кетди. Воқеага автомобиль ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.
Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди. Профессор 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг