Сиз ҳали таътиб кўрмаган салатлар
1 май 2021, 10:30

Сиз ҳали таътиб кўрмаган салатлар

Zira.uz сиз ҳали таътиб кўриб улгурмаган 6 та мазали салатлар рўйхатини тақдим этади.

«Меҳр-5» операцияси: 93 нафар ўзбекистонлик Суриядан олиб келинди
30 апрель 2021, 21:23

«Меҳр-5» операцияси: 93 нафар ўзбекистонлик Суриядан олиб келинди

«Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 апрель 2021, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари, Хитойда умумий овқатланиш жойларида еб-ичилмаган овқат учун жарима солиниши, AҚШда ментоллик тамаки маҳсулотларига тақиқ қўйиш режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

I чоракда 211,2 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди
30 апрель 2021, 20:27

I чоракда 211,2 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти I чоракда 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет камомади ва асоссиз харажатларни аниқлади. Қонунбузилиш ҳолатлари ХТВда 4,6 баробарга, ССВда 2,9 баробарга, МТВда 7,6 баробарга ошган.

«Мен Мамаризо Нурмуратовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — президент
30 апрель 2021, 19:14

«Мен Мамаризо Нурмуратовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — президент

Президент видеоселекторда «Ўзсаноатқурилишбанк» ходимларидан бири катта миқдордаги талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди. Ҳар бир банк раҳбарига «нимада айбланаётганини кўриш, фарзандалрини кўз олдиги келтириши учун» суд жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди. «Мен Мамаризо Нурмуратовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман», — деди президент.

Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ — президент
30 апрель 2021, 18:58

Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ — президент

Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.

AstraZeneca вакцинасининг кейинги партияси июнь ойида олиб келинади
30 апрель 2021, 17:41

AstraZeneca вакцинасининг кейинги партияси июнь ойида олиб келинади

AstraZeneca вакцинасининг кейинги партияси июнь ойида олиб келинади. Буни жума куни COVID-19`га қарши эмланган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде маълум қилди. COVAX дастури доирасида 2 млн 256 минг доза AstraZeneca`дан фақат 660 минг доза вакцина келтирилган эди.

Франция билан ҳамкорликда фуқаро авиацияси учувчилари мактаби очилади
30 апрель 2021, 16:59

Франция билан ҳамкорликда фуқаро авиацияси учувчилари мактаби очилади

Тошкентда Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан ҳамкорликда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
30 апрель 2021, 16:55

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 14 сўмга қимматлади ва жами 10 523 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинди, эскпорт чекланди
30 апрель 2021, 16:53

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинди, эскпорт чекланди

Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.

Байроқ устунига ажратилган 1,35 млрд сўмга хароба ётоқхона таъмирланади — Зойир Мирзаев
30 апрель 2021, 16:48

Байроқ устунига ажратилган 1,35 млрд сўмга хароба ётоқхона таъмирланади — Зойир Мирзаев

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда ўрнатилиши режалаштирилган байроқ ва унинг устунига давлат бюджетидан маблағ сарфланмаслигини айтди. Устунга ажратилган 1,35 млрд сўм маблағ Қарши шаҳридаги хароба аҳволдаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлаш ишларига йўналтирилади. Ҳоким устун фақат ҳомий топилсагина қурилишини таъкидлади.

101 ёшли уруш қатнашчиси коронавирусдан соғайди
30 апрель 2021, 16:43

101 ёшли уруш қатнашчиси коронавирусдан соғайди

Зангиотадаги касалхонага оғир аҳволда олиб келинган 101 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси коронавирусдан буткул соғайди.

Аэропорт ва вокзалларга кириб-чиқиш соддалаштирилади
30 апрель 2021, 16:40

Аэропорт ва вокзалларга кириб-чиқиш соддалаштирилади

Ўзбекистонда яқин ойларда аэропорт ва вокзаллар биноларига эркин кириб-чиқишга рухсат берилади. Бу президентнинг янги қарорида кўзда тутилган.

Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания пайдо бўлади — транспорт вазири
30 апрель 2021, 16:11

Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания пайдо бўлади — транспорт вазири

Йил охирига қадар Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания ташкил этилиши кутилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илхом Махкамов. Унинг сўзларига кўра, компаниялар аллақачон фуқаролик авиацияси агентлигига ариза топширишган ва лизинг асосида самолётларни сотиб олиш устида иш олиб боришмоқда. Авиакомпаниялардан бири Air Marakanda бўлиши мумкин.

Олмалиқда аёллар йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйди
30 апрель 2021, 15:59

Олмалиқда аёллар йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйди

Олмалиқ шаҳрида аёллар томонидан йўлнинг қатнов қисми тўсиб қўйилди. Олмалиқ кон металлургия комбинати мазкур фуқаролар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишганини маълум қилди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда
30 апрель 2021, 15:37

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Тожикистон отишма содир бўлган Лайлак вилоятидан ҳозирда бульдозерлари олиб ташламоқда.

Сардоба фожиасининг сабаблари ҳақида расмий маълумот берилди
30 апрель 2021, 15:33 1

Сардоба фожиасининг сабаблари ҳақида расмий маълумот берилди

Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши сабаблари ҳақида расмий маълумот берилди. Сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги учун 17 киши жиноий жавобгарликка тортилган.

Дам олиш кунлари ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 апрель 2021, 14:05

Дам олиш кунлари ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Якшанба куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29−32 даражагача, жанубда 34−37 даражагача кўтарилади.

Яна 3 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
30 апрель 2021, 13:37

Яна 3 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масофавий таълим тизимига ўтди.

Мирза Азизовни даволашда хорижлик шифокорлар ҳам иштирок этган — ССВ
30 апрель 2021, 13:33

Мирза Азизовни даволашда хорижлик шифокорлар ҳам иштирок этган — ССВ

Публицист Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг саккиз кишилик хонада ётгани, яхшироқ шифохонага ўтказиш бўйича ундан ёрдам сўраганини маълум қилган эди. ССВ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида артистни даволаган шифокорлар ва унинг турмуш ўртоғи фикр-мулоҳазаларини эълон қилди. Таъкидланишича, Мирза Азизовни хорижлик, жумладан, охирги марта россиялик профессор-реаниматолог тиббий кўрикдан ўтказган ва шу асосда муолажалар қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг