Собиқ футболчи Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди
14 декабрь 2024, 18:01

Собиқ футболчи Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди

Грузиядаги сайловчилар коллегияси Михаил Кавелашвилини янги президент этиб сайлади. 53 ёшли депутат ва собиқ футболчи ягона номзод эди. Бу лавозимга уни «Грузин орзуси» ҳукмрон партияси илгари сурди. Амалдаги президент Зурабишвили аввалроқ ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишдан бош тортганди.

Шарҳ: Кутилаётган совуқлик тўлқини узоқ давом этмайди, аммо барибир ҳушёр бўлмоқ керак
14 декабрь 2024, 17:30

Шарҳ: Кутилаётган совуқлик тўлқини узоқ давом этмайди, аммо барибир ҳушёр бўлмоқ керак

Ўзбекистон 15−17 декабрда жорий қиш мавсумида илк бор тунги ҳароратлар -10 дан пасайиб кетувчи совуқлик тўлқини таъсирига тушади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бунда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида «Газета.uz» учун материал тайёрлади.

Биржада Аи-80 бензини таклифи 8 кун ичида 4 баравар ошди, лекин нарх деярли ўзгармади
14 декабрь 2024, 17:00

Биржада Аи-80 бензини таклифи 8 кун ичида 4 баравар ошди, лекин нарх деярли ўзгармади

Энергетика вазирлиги биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилганини маълум қилди. 6 декабргача 2000 тонна Аи-80 бензини чиқариб келинган бўлса, 12 декабрь куни бу миқдор 8000 тоннадан ошди. Шунга қарамай, бензин нархи деярли ўзгармаяпти.

Click Marafon: кенг кўламли акция давом этмоқда
14 декабрь 2024, 17:00

Click Marafon: кенг кўламли акция давом этмоқда

Эндиликда Click`да пул ўтказмалари Кia К5 автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олиш учун қўшимча имкониятлар беради. Ўтказмалар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунча юқори. Ўйин 21 декабрь куни ўтказилади.

2024 йилда 13,7 минг нафар ёшлар IELTS`дан 7+ балл олди
14 декабрь 2024, 16:54

2024 йилда 13,7 минг нафар ёшлар IELTS`дан 7+ балл олди

Ўзбекистонда 2024 йилда 52 минг 706 нафар 30 ёшгача бўлган шахслар IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган. Уларнинг 1800 нафари 8 балл, 22 нафари эса максимал — 9 баллни қўлга киритган.

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари 2027 йилгача божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади
14 декабрь 2024, 15:44

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари 2027 йилгача божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

Президент қарори билан 2025 йилдан бошлаб икки йил давомида белгиланган талабларга жавоб берувчи комбайнлар ҳамда кўчат кўмиш ва очиш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

2024 йилда дунё бўйлаб 54 нафар журналист ўлдирилди — «Чегара билмас мухбирлар»
14 декабрь 2024, 15:44

2024 йилда дунё бўйлаб 54 нафар журналист ўлдирилди — «Чегара билмас мухбирлар»

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти ҳисоботига кўра, 2024 йилда 17 давлатда 54 нафар журналист ўз хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлди. Уларнинг ярмидан кўпи жанговар зоналарда вафот этган. Дунё бўйлаб 550 нафар журналист қамоқда қолмоқда.

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
14 декабрь 2024, 15:38

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

ЎФАнинг йил якунларига бағишланган конгрессида Аббосбек Файзуллаев «Йилнинг энг яхши футболчиси», Ҳусниддин Нишонов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» ва Диёра Ҳабибуллаева «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» деб эътироф этилди. Тимур Кападзе эса йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди
14 декабрь 2024, 13:13

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди

Жанубий Корея парламентида ҳарбий ҳолат жорий этишга уринган президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилишда етарлича овоз тўпланди. Унинг лавозимидан четлатилиши учун 204 депутат овоз берди.

Сўровнома: Ҳайдовчилар заправкаларда неча соат навбат кутмоқда?
14 декабрь 2024, 12:50

Сўровнома: Ҳайдовчилар заправкаларда неча соат навбат кутмоқда?

«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги айрим заправкаларда бўлиб, ёқилғи қуйиш учун навбат кутаётган ҳайдовчилар фикрига қизиқди. Уларнинг аксарияти тонгги соат 04:00−05:00 да шохобчага келиб, навбатда тураётгани, бу ҳолат 3−4 кундан буён давом этаётганини қайд этди.

«Сайловчиларга нима деб жавоб берамиз?» Қуйи палатада жамоат транспортининг алоҳида йўлакларидаги жарималар баҳсга сабаб бўлди
14 декабрь 2024, 12:42

«Сайловчиларга нима деб жавоб берамиз?» Қуйи палатада жамоат транспортининг алоҳида йўлакларидаги жарималар баҳсга сабаб бўлди

Қонунчилик палатасида жамоат транспорти йўлакларида ҳаракатланган ҳайдовчиларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Аммо ташаббус баҳсларни келтириб чиқарди. Жумладан, спикер Нуриддин Исмоилов ташаббусни асосланмаган деб атади. Тафсилотлар.

Адлия вазирлиги: медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
14 декабрь 2024, 11:12

Адлия вазирлиги: медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди

Адлия вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази эълон қилган медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва юридик кучга эга эмаслигини маълум қилди. Қарор ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган.

Яшил энергия улуши 40 эмас, 54 фоизга етказилади — президент энергетика соҳаси бўйича янги режаларни маълум қилди
14 декабрь 2024, 10:36

Яшил энергия улуши 40 эмас, 54 фоизга етказилади — президент энергетика соҳаси бўйича янги режаларни маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами истеъмолдаги улуши 54 фоизга етказилишини маълум қилди. Давлат раҳбари, шунингдек, 2025 йил якунига қадар рақобатли савдолар орқали электр энергияси улгуржи бозори яратилишини таъкидлади.

Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди
14 декабрь 2024, 09:43

Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди

Ҳазорасп туманидаги енгил конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 13 та экипаж жалб этилди ва ёнғин бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил газаклари
13 декабрь 2024, 23:57

Нима тайёрлаймиз: Янги йил газаклари

«Арча» тарталеткалари, қисқичбақа таёқчаларидан «Рафаэлло», тунец балиғи, тухум ва маринадланган бодрингдан гренкалар ҳамда Янги йил учун бошқа газаклар — Zira.uz жамланмасида.

Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўламоқчи
13 декабрь 2024, 23:29

Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўламоқчи

Австрия ўз ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан пул тўламоқчи. «Ҳозир мамлакат қайта қуришда ўз фуқароларига муҳтож», — деди Австрия канцлери. Европадаги қатор давлатлар сингари Австрияда сурияликларга бошпана бериш жараёни тўхтатиб турилибди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда
13 декабрь 2024, 23:14

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси штатида биринчи котиб — ИИВ вакили лавозими жорий этилмоқда. Мақсад — Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилишга кўмаклашиш ва жиноятчиликка қарши курашишда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди
13 декабрь 2024, 23:01

БМТТДнинг Марказий Осиё шаҳарларини иқлим хатарларига мослаштириш лойиҳаси ишга туширилди

БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Марказий Осиё шаҳарларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш бўйича минтақавий ташаббусни ишга туширди. 5 миллион долларлик лойиҳа уч йилга мўлжалланган.

Башар Асад ҳатто қариндошларини огоҳлантирмай, Суриядан қочган — Reuters
13 декабрь 2024, 21:08

Башар Асад ҳатто қариндошларини огоҳлантирмай, Суриядан қочган — Reuters

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳатто қариндошларини ҳам огоҳлантирмасдан, мамлакатдан қочиб кетган. Москвага боришдан бир неча соат олдин у армияни Россиянинг ёрдами йўлда эканига ишонтирган, деб ёзади Reuters.

Ўзбекистон Париж битими бўйича мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёр — президент
13 декабрь 2024, 19:04

Ўзбекистон Париж битими бўйича мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёр — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Париж битими бўйича олган мажбуриятини 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Мамлакатнинг ҳозирги мажбурияти 2030 йилгача зарарли газлар эмиссиясини 35 фоизга камайтириш ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг