-90 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим қилди.
1 октябрдан «тонировка» га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади. Рухсатнома 1 йил муддатга берилади ва ойналар ҳайдовчи томонидан мустақил равишда қорайтирилади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Омбудсманга 9 632 та мурожаат келиб тушган, бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп. Ҳозирга қадар уларнинг 30 фоизи ижобий ҳал қилинган. Натижада 13 та жиноий, 4 та маъмурий ва 8 та интизомий иш қўзғатилган. 16 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган, қолаверса, 10 дан ортиқ фуқаро ишга тикланган.
АҚШ «Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат» дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари учун 21 млн доллар ажратади. Мазкур маблағ 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган МТТларига йўналтирилади.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Йигит олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди. Унда чет элда ишлаш ва яшаш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, чет элда ишлаётганларни қўллаб-қувватлаш турлари тўғрисида билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ботга одам савдоси тўғрисида маълумот юборилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси томонидан ичимлик суви таъминотига оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, ҳар ойда камида бир марта ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш, ичимлик суви таъминотида узилишлар давомийлиги 12 соатдан ошса аҳолини махсус машиналарда ичимлик суви билан таъминлаш ва тарифлар нархи ўзгариши ҳақида 15 кун олдин хабардор қилиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда 5 июлдан бери 8723 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлиб, уларнинг 2770 нафари соғайиб чиққан. Шу кунгача беморларнинг 60 нафари вафот этди. Вилоятлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (3240), Тошкент (1288) ва Жиззах вилоятида (998) қайд этилган.
Ҳукумат қарори билан нотариусларнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш, жумладан, режали, қисқа муддатли, камерал текширувлар ўтказиш тартиби белгиланди. Шу билан бирга, нотариуслар адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида «Сирли мижоз» тадбири ёрдамида текширилади.
Самарқанд вилоятида 5 та уй ёниб кетди. Ёнғин кучли шамол оқибатида катта майдонга тарқалган. Уни ўчиришга 1 соатдан ошиқ вақт кетди. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Антикоррупция агентлигининг Қашқадарё вилоятида ўтказган ўрганишлари натижасида давлат харидларига оид амалдаги эълонлар бўйича 32 та ҳолатда 10,4 млрд сўмлик иш ва хизматлар ҳали шартномалар тузилмасдан пудратчилар томонидан бошлаб юборилганлиги аниқланди. Эълон муддати ҳали тугамаган баъзи ишлар 100 фоиз бажарилган.
Ўзбекистон коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун яратилган «Путешествую без COVID-19» («COVID-19`сиз саёҳат қиламан») иловасига қўшилди. 1 сентябрдан бошлаб иловадан фойдаланиш Россияга ташриф буюраётган ўзбекистонликлар учун мажбурий бўлади. Иловада таҳлил натижаларини кўриш учун белгиланган лабораторияларда ПЗР-тестини топшириш керак бўлади.
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» автомобилидаги газ баллони ёрилди. Жабрланганлар йўқ.
Филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист Бойбўта Дўстқораев 78 ёшида вафот этди.
Кеча Ўзбекистонда 843 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 556 нафар кишида пневмония аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бешинчи кунида иккита спорт тури бўйича 4 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
ЖССТнинг электрон сигаретлар тарқалишини чеклашга чақираётгани, Қозоғистонда LinkedIn’нинг блоклангани, Кобул ва унинг атрофидаги вилоятларнинг электр таъминотисиз қолгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкинлиги, Ўзбекистон Олимпиаданинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлаши — «Газета.uz»нинг 27 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021 йилнинг биринчи ярмида доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,5 баробарга, 2019 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 2,2 баробарга кўп демакдир.
Ярим йил ичида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, 34,86 млн нафарга етди. Туғилиш ва ўлим даражаси 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 7 фоизга ўсган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг