Тижорат банклари 11 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 395 — 11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 460 — 11 510 сўм.
12−13 ва 16−17 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган кучли ёмғирлар сабабли 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
8 апрель куни 15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров орадан бир ой ўтиб жамоатчиликка видео чиқиш билан кўриниш берди. «Менда ҳаммаси яхши, озодликдаман. Ўлиб кетганим йўқ ёки фирибгарлик, товламачилик билан устимдан жиноий ишлар очилгани йўқ», — дейди у.
Нарпай туманида яшовчи фуқаро ва фермернинг яширин оҳак цехи ташкил этиб, 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Самарқанд, Юқоричирчиқ, Қибрай, ТОшкент ва Янгиариқ туманларида ҳам газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош қилинди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари апрель ойида 230 млн долларга қисқариб, 35,2 млрд долларни ташкил этди. Бу пасайиш, асосан, валюта захираларининг қисқариши билан боғлиқ.
АҚШ ҳукуматининг 2023 йил учун «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» — Green Card жавоблари эълон қилинди. Дунё бўйлаб 50 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.
Президент сайлови кампаниясига старт берилгани, президентга мурожаат йўллаган нашида ортидан қамалган талабанинг онаси, ЕИнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин бўлган ўзбек компаниялари, Chimyon халқаро курортини қурадиган Франция компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.
Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.
«Юксалиш» ҳаракати Бош прокуратура аралашувидан кейин ёпилган, байроқ рангли тасма таққан йигит билан боғлиқ иш тафсилотларини ошкор қилишга чақирди. Ноқонуний талаб қўйган ИИБ ходимлари ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилди? — деб сўради ҳаракат раиси.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун» барча ўринбосарларига огоҳлантириш берди. Шунингдек, қатор ҳудудларда туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланадиган бўлди.
Бўстонлиқ туманида Франция компанияси томонидан Chimyon халқаро умуммавсумий курорти қурилади. Унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади. Курорт йилига 3,1 миллион кишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.
Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилади хабарда.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонликлар ҳисобида яна 9 та ғалаба ва битта мағлубият бор. 11 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда.
Нукус воқеалари бўйича «Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Аманбай Сагидуллаев (Норвегияда яшайди) ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев айбли деб топилиб, сиртдан мос равишда 18 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.
Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг