Москвада мигрантларни коронавирус инфекциясига қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Ҳозирда улар «Спутник Лайт» билан эмланмоқда ва вакцина учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Сенаторлар «Банк сири тўғрисида» ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонунларга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига Марказий банк маълумотлар базаларидаги ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берилди.
Долларнинг расмий курси 10,83 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,83 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Давлат молиявий назорати департаменти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 2017−2020 йилларда жами 87,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади.
Август ойида COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. У AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина бўлиши мумкин.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +38…+41 даражагача кўтарилади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. 29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган.
Россия пойтахтидаги кафе ва ресторанларга фақат махсус QR-код тақдим этилгандан кейингина ташриф буюриш мумкин. Код коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар, кафега келишдан аввал, ярим йил ичида COVID-19 билан касалланганлар ёки уч кундан кечиктирмай ПЦР тестининг манфий натижасини олганларга берилади.
Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ёнғин содир бўлди. Оқибатда иккита машина ёниб кетди.
«Тошшартрансхизмат» Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширадиган 24 та автобус ўз иш тартибида давом эттиришини маълум қилди. ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, автобуслар ҳаракати ушбу пост масканларигача ташкил қилинади.
Кеча Ўзбекистонда 469 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 774 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Ангренда ППХ ходими табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узиб, вафот этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, унга нисбатан босим бўлган ва пул сўралаган. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.
Пенсия ва нафақаларнинг оширилиши, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётгани, олис ва чекка ҳудудлардаги боғчалар ва паррандачиларга субсидия берилиши, онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика марказларига келиш харажатлари қоплаб берилиши, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари ошкор қилиниши — 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Тошкентдаги йирик бозорлар, супермаркетлар, мактаблар, маҳаллалар ва бошқа муассасалар ҳудудида коронавирусга қарши эмлаш пунктлари очилди (рўйхат).
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида юзага келадиган танаффус, президентнинг ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги иштироки тўғрисидаги қарори, Оксана Чусовитинадан яна бир олтин медаль — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Маданият вазирлиги актриса Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши», — дейилади вазирлик баёнотида.
Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимидан маҳаллаларни ободонлаштириш ишларининг сусткашлиги сабабларини сўради. «Тўғрисини айтсам, биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз», деди Жахонгир Ортиқхўжаев ва барча масалаларни 1 октябрга қадар ҳал қилишга ваъда берди. Президент шошқалоқликдан қочиш ва иш сифатига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 150,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобиллар импорт қилган. Шунингдек, ўтган 5 ойда хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг