2021 йилнинг илк тўрт ойида оилавий ажрашишлар сони олдинги йилга нисбатан 4897 тага кўп бўлган.
Ер муносабатлари соҳасида бир қатор туб ўзгартиришлар кутилмоқда. Хусусан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ва бошқа ҳуқуқлар билан ер ажратиш амалиётларини тугатиш, ерга бўлган ҳуқуқ турларини қисқартириш, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилиниши ва бошқалар — президент ер муносабатларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тошкентда Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz иштирокида тўқнашув бўлди. Оқибатда бир нафар ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн долларга тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган бўлиб, бу борада Хитой, Корея ва Россия мамлакатлари етакчи бўлиб турибди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 минг нафардан ошди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 188 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сўнгги ўн йил ичида энг юқори даражага бўлди. Шу билан бирга, дунё бўйлаб маҳсулотлар нархлари 12 ой кетма-кет ўсиб бормоқда, дея маълум қилди ФАО.
Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиши мақомида бўлишига фатво берилди. Мусулмонлар идораси «Газета.uz»га ушбу шахсларга ҳам жаноза ўқилишини маълум қилди.
Эрон ва МAРнинг БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилингани, «олигарх» тушунчасининг Украина қонунчилигига киритилиши, КХДРда мамлакат раҳбари ўринбосари лавозимининг жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентдаги бўроннинг сабалари, янги электр стансияси қурилиши режаси, метро атрофидаги дарахтларнинг кўчирилиши, янги кўкрак нишон таъсис этилиши, президентнинг «Зулфиячи» қизга совғаси — «Газета.uz»нинг 3 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масаласидаги саволга жавоб берар экан, катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиш мақомида бўлишига фатво берди.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Экология қўмитаси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 2000 дан ортиқ ҳолатларни аниқлади. Натижада табиатга қарийб 5 млрд сўмлик зарар етказилди.
Жанубий Корея Ўзбекистонга онкологик шифохоналар қуриш тажрибаси ва технологияларини тақдим этади. Тошкентда ихтисослаштирилган онкологик касалхоналар қуриш ташкил этиш режалаштирилмоқда.
1 июнь куни Тошкентда Technovation Girls танловининг бешинчи мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йил дунё бўйлаб танловда 1700 та жамоа ўз лойиҳаларини тақдим этди ва Ўзбекистон энг кўп жамоалар қатнашган ТОП-10 мамлакатлар қаторига кирди. Танловнинг ярим финал босқичида Ўзбекистондан тўртта жамоа иштирок этади.
Ҳозирда авиакомпания фақат саккизта мамлакатга уча олади. Улар ичида Ўзбекистон ҳам бор. 7 та мамлакат ҳукумати ўз авиакомпанияларидан Беларусни айланиб ўтишни расман талаб қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Термизда «Зулфия» мукофоти совриндори Рухшона Абдураззоқова билан суҳбат давомида унга Spark автомашинасини совға қилди. Машина 3 июнь куни Рухшона Абдураззоқовага топширилди.
Термизда содир бўлган ЙТҲда шаҳар ободонлаштириш бўлимида ишлайдиган аёл жароҳатланди. Ижтимоий тармоқларда уни президентни кутиб олиш учун ташкил этилган кортеждаги автомобиль уриб юборгани ҳақида хабар тарқалган. Бироқ ЙҲХББ ушбу маълумотни рад этди. Жабрланувчининг аҳволи оғир.
2020 йилда 88 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу 2019 йилги кўрсаткичларга нисбатан деярли бир баравар камроқ. Шунингдек, ўтган йили 1044 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.
Долларнинг расмий курси 11 сўмга арзонлади ва жами 10 539 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида икки ўсмир каналда чўмилаётиб, сувга чўкиб кетди. Натижада икки ўсмир ҳам ҳалок бўлган.
Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли йўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши баҳоси 280 млрд сўмдан 518,3 млрд сўмгача оширилди. Пойтахт ҳокимияти ва бош пудратчи буни қурилиш материаллари нархи ошгани ва лойиҳа қўшимча ишлаб чиқилгани билан изоҳлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг