Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масофавий таълим тизимига ўтди.
Публицист Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг саккиз кишилик хонада ётгани, яхшироқ шифохонага ўтказиш бўйича ундан ёрдам сўраганини маълум қилган эди. ССВ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида артистни даволаган шифокорлар ва унинг турмуш ўртоғи фикр-мулоҳазаларини эълон қилди. Таъкидланишича, Мирза Азизовни хорижлик, жумладан, охирги марта россиялик профессор-реаниматолог тиббий кўрикдан ўтказган ва шу асосда муолажалар қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳамда Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.
Миразиз Бозоров 110-мактаб ўқитувчиларининг жамоавий аризаси асосида «ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш» моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига айланди. Ҳозирда у уй қамоғида. Март ойи охирида блогер ЛГБТ фаолларига қарши намойиш куни номаълум шахслар томонидан калтакланган. Ички ишлар бошқармаси ҳужум қилган шахснинг фотороботини эълон қилди.
Март ойининг охирида Амир Темур хиёбони яқинида ўтказилган рухсатсиз митинг пайтида ўспиринларни калтаклаганликда тўрт киши айбланмоқда; улар суд бошлангунига қадар уй қамоғига олинган. Тартибсизликларда қатнашган яна 27 кишининг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилди.
Исроилдаги Лаг ба-Омер диний байрами пайтида юзага келган тиқилинч натижасида 44 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бош вазир Бенямин Нетаняху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атади.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 150 млн 133 мингдан ошди, шулардан ҳозиргача 87,2 млн инсон COVID-19 дан тузалган, вафот этганлар сони эса 3 млн 162 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.
29 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 нафардан ошди. Кун давомида 2 та ўлим ҳолати қайд этилди. Айни вақтда COVID билан касалланган деярли 3100 нафар киши шифохоналарда даволанмоқда. Эмлаш тезлиги янада оширилди.
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида юзага келган отишма бутунлай тўхтатилди. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни аввалги жойлаштирилган жойларига олиб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар. Ҳозирда Лайлак туманида отишмалар кузатилаётгани айтилмоқда. Тўқнашувлар оқибатида Қирғизистонда 13 киши, Тожикистонда 10 киши вафот этди.
Ўзбекистон фуқароларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 6-тур учрашувини «Эйр Форс» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилди ва унда Ўзбекистон жамоасининг қўли баланд келди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади.
Тўлқин Атамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Саъдулла Мирзаев тайинланди.
Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.
Қурилиш вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. У ерда велойўлак, амфитеатр, кафе, дўконлар, музейнинг маъмурий биноси ва бошқа объектлар барпо этилади, велосипедлар ижараси йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президенти пайшанба куни Ашхободда Туркманистон президентининг отаси — Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. У апрель ойи ўрталарида вафот этган эди.
Сенат қўмитаси китоб савдоси билан шуғулланувчиларга ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш, шунингдек, соҳага манзилли субсидиялар ажратиш таклифини билдирди. Қўмита раисининг сўзларига кўра, ноширлар ва босмахоналар учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва ҚҚСнинг қўлланиши аксарият тадбиркорларни контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ундайди.
Тошкент метрополитени «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида поезд тўхтаб қолишига машинистнинг рельсларни қувватловчи ускунадан учқун чиқаётганини кўриб, ҳаракатни фавқулодда тўхтатгани сабаб бўлганини маълум қилди.
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.
Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг