АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди
15 июль 2020, 13:22

АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди

АҚШ ҳукумати пандемия сабабли онлайн таълимга ўтган чет эллик талабалар учун визаларни бекор қилиш режаларидан воз кечди. Олдинроқ, Гарвард университети ва Массачусетс технология институти, шунингдек 17 штат ва Колумбия округи расмийлари Трамп маъмуриятининг ушбу қарори бўйича судга мурожаат қилишган эди.

Жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта сотиб олиш 3 баробарга ошди
15 июль 2020, 12:05

Жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта сотиб олиш 3 баробарга ошди

2020 йили биринчи ярмида жисмоний шахслар 2,2 млрд АҚШ долларига тенг чет эл валютасини сотган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 57 фоизга ошган. Шу билан бирга, жисмоний шахслар 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар кўпроқ чет эл валютасини сотиб олишган (2019 йили — $557 млн, 2020 йили — $1,7 млрд).

Шавкат Мирзиёев 1 млн долларлик венчур фонди ташкил этилишини эълон қилди
15 июль 2020, 11:53

Шавкат Мирзиёев 1 млн долларлик венчур фонди ташкил этилишини эълон қилди

Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат фонди қошида венчур фонд ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди. Дастлаб унинг ҳажми 1 млн долларни ташкил этади. Ҳар бир вилоятдаги энг яхши стартап лойиҳаларига 50 млндан 200 млн сўмгача миқдорда грантлар ажратилади.

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди
15 июль 2020, 11:01

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этади.

Туризмни ривожлантириш қўмитасининг собиқ раҳбари вафот этди
15 июль 2020, 10:30

Туризмни ривожлантириш қўмитасининг собиқ раҳбари вафот этди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси ва президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган Анвар Шарапов вафот этди.

6G технологияси 2028 йилда пайдо бўлиши мумкин — Samsung
15 июль 2020, 10:26

6G технологияси 2028 йилда пайдо бўлиши мумкин — Samsung

Samsung компанияси 6G алоқа технологияси 2028 йилда пайдо бўлиши ва 2030 йилга келиб оммалашишини тахмин қилмоқда. Янги алоқа технологиясининг максимал тезлиги — 1 000 Гигабит/с гача чиқиши мумкин.

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди
15 июль 2020, 10:08

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди
15 июль 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин вафот этди (66−67)
15 июль 2020, 01:15

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин вафот этди (66−67)

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди
15 июль 2020, 00:59

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди

14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев дори воситаларининг уч ойлик захирасини яратишга топшириқ берди
14 июль 2020, 22:41

Шавкат Мирзиёев дори воситаларининг уч ойлик захирасини яратишга топшириқ берди

Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.

Мактабларда касбга ўқитиш тизими жорий этилади
14 июль 2020, 22:23

Мактабларда касбга ўқитиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда мактабларда касбга ўқитиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
14 июль 2020, 22:09

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади.

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди
14 июль 2020, 19:51

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди

АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.

Президент коронавирус тестини топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди
14 июль 2020, 19:19

Президент коронавирус тестини топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши карантинга ёпилди
14 июль 2020, 18:04

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши карантинга ёпилди

Ёшлар иттифоқининг икки нафар ходимида коронавирус ҳолати аниқлангани сабабли марказий кенгаш биноси карантинга ёпилди. Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги раисининг ўринбосари Дилноза Каттахонова ўзида коронавирус аломатлари сезилганлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 14 мингтага яқинлашди
14 июль 2020, 18:01

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 14 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда расман тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 121 тага кўпайиб, умумий 13993 тага етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда аниқланди.

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги дарслик ишлаб чиқилди
14 июль 2020, 16:53

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги дарслик ишлаб чиқилди

Чет элликларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган янги «Ўзбекона» дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма аудиолар ва қўшимча материаллар билан бойитилган бўлиб, бошланғич А1 даражани эгаллаш имконини беради.

Тошкентда коронавируснинг оғир шаклига чалинган 61 ёшли бемор вафот этди
14 июль 2020, 16:38

Тошкентда коронавируснинг оғир шаклига чалинган 61 ёшли бемор вафот этди

Тошкентда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган ҳамда ҳамроҳ касалликлари бўлган 61 ёшли бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 65 нафарга етди.

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси
14 июль 2020, 14:32

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг